Дунё

Зеленский: Украина Россия билан айрим масалаларда муросага тайёр

**Зеленский: Украина Россия билан айрим масалаларда муросага тайёр**

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат учун нозик ҳисобланган айрим масалаларда Россия билан муросага боришга тайёр эканини билдирди.

Зеленский журналистлар билан суҳбатда Украина қайси йўналишларда муросага тайёрлиги ҳақида тўхталди.

“Ғалла, энергетика — Украина ва Россия учун оғриқли масалалар. Бугунги кунда улар бутун дунё, жумладан, Ҳиндистон, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Осиё ва кўплаб бошқа давлатлар учун ҳам муҳим масаладир. Биз муросага боришга тайёрмиз”, деди Украина раҳбари.

Зеленский бу масалани муҳокама қилишда ҳар икки томоннинг ҳаракатларини ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади. Унинг айтишича, Украина аллақачон кўплаб муросаларга боргани ва бу йўналишда қадам ташлаётган ягона томон бўлиб қолмаслиги керак.

Украина президенти кейинги қадамлар нафақат Киевнинг ечим излашга тайёрлигига, балки Россия томонидан ҳам тегишли қадамлар қўйилишига боғлиқлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари АҚШ президентининг элчилари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Москвага бориб, Россия раҳбари Владимир Путин билан уруш бўйича музокаралар ўтказди. Шундан сўнг улар Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Учрашувларда томонлар урушни тугатиш ва кейинги музокаралар масалаларини муҳокама қилди. Бироқ можарони якунлаш борасида ҳеч қандай кескин бурилиш кузатилмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.