Зеленский Россияга кунига мингта дрон учириш вазифасини қўйганини маълум қилди
Украина раҳбари «мақсад мутлақо аниқ» эканини ва Украина «бу вазифани албатта бажаришини» қўшимча қилди.

Зеленский Россияга ҳар куни мингта дрон ҳужуми уюштиришни топширди
Украина Президенти Володимир Зеленский Украина Қуролли Кучларига Россия ҳудудига кунига мингта дрон учириш вазифасини юклаганини маълум қилди.
"Бугун Ставка йиғилишини ўтказдим. Асосий мақсад – Россиянинг Украинага бераётган зарбаларидан ҳимояланиш учун ўз қурол-яроғларимиз ишлаб чиқаришни максимал даражада оширишдир. Энг муҳими – реактив "Шоҳид"лардан ҳимоямизни таъминлаш ва Россияга узоқ масофали зарбаларимизни янада кучайтириш. Вазифа – Россияга қарши узоқ масофали санксиялар учун кунига мингта дрон. Ҳозир узоқ масофали санксияларимиз ўртача 300 тани ташкил этмоқда, бу кўрсаткич янада кўпроқ бўлиши керак", деди у.
Зеленский "мақсад мутлақо аниқ" эканини ва Украина "бу вазифани албатта бажаришини" қўшимча қилди.
Июл ойи бошида Зеленский Финансиал Тимес нашрига берган интервюсида урушнинг асосий босқичи қуруқлик ва денгиздан ҳавога кўчганини таъкидлаб, айнан "осмондаги жанг" можаро тақдирини ҳал қилиши ҳақидаги фикрни билдирган эди.
"Москва томон юзта эмас, мингта дрон учса, у [Владимир Путин] шунда тушунади. У буни шахсан ҳис қила бошлаганида, ўз кўзлари билан кўра бошлаганида... маслаҳатчилари уни Урал ортига кўчиб ўтишга кўндиради. Путин Москвадан қанчалик узоқлашса, урушнинг якуни ҳам шунчалик яқинлашади", – деган эди Зеленский.

