Дунё

Запорижжяда беш қаватли уйга зарба: беш киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди

Россия қўшинларининг Запорижжядаги беш қаватли турар жойга бошқариладиган авиабомбалар билан берган зарбаси оқибатида беш киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган. Маҳаллий расмийлар вайроналар остида ҳали одамлар бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

Запорижжядаги беш қаватли уйга берилган зарба оқибатида беш киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди

ДВ хабарига кўра, Запорижжя вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари вазифасини бажарувчи Михаил Семикин 10-октабр куни беш киши ҳалок бўлгани ва яна 10 киши жароҳат олганини маълум қилган.

«Зарбалар берилган жойларда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Вайроналар остида ҳали одамлар бўлиши мумкин», - деб ёзган у Телеграмъда.

Вилоят мудофаа кенгаши ҳамраиси Иван Федоров эса жабрланганлар сонини 11 киши деб кўрсатган. Унинг маълумотига кўра, жароҳатланганлар орасида 14 ёшли қиз ва 12 ёшли ўғил бола бор. Иккаласининг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланган.

Федоров икки жабрланувчининг аҳволи оғир эканини, тўрт киши шифохонага ётқизилганини ҳам билдирган.

Ҳужум оқибатида Запорижжянинг Шевченко ва Вознесеновский туманларида камида 26 та турар жойга зарар етган. Уларнинг 23 таси кўп қаватли уйлардир. Нотурар биноларда ҳам шикастланиш қайд этилган.

Россия қўшинлари бир кун аввал ҳам Запорижжяга бошқариладиган авиабомбалар билан зарба берган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.