Занжир Саройдаги кенг кўламли қазишмалар: археологлар Амир Темур қароргоҳининг сирларини очмоқда

Занжир Саройда кенг кўламли қазишмалар: археологлар Амир Темур қароргоҳи сирларини очмоқдалар
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида XIV асрга оид ноёб ёдгорлик — Занжир Сарой сарой мажмуасида илмий-археологик тадқиқотлар давом этмоқда. Ишлар Маданий мерос агентлигининг Жанубий Сўғд археологик экспедицияси томонидан Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Лойиҳа Маданий мерос агентлиги томонидан Амир Темур ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ёдгорликларни ўрганиш бўйича махсус дастур доирасида молиялаштирилмоқда.
Археологларнинг асосий вазифаси — саройнинг сақланиб қолган меъморий элементларини аниқлаш, унинг қурилиш хусусиятларини белгилаш ва маданий қатламларини батафсил тадқиқ этишдан иборат. Жорий ишлар давомида мутахассислар меъморий қолдиқларни қайд этмоқдалар ва мажмуанинг тарихий аҳамиятини баҳолаш имконини берувчи қимматли археологик материалларни топмоқдалар.
Занжир Сарой XIV асрда Чиғатой улуси даврида қурилган ва кейинчалик Амир Темур тасарруфига ўтган энг йирик қароргоҳлардан бири бўлган. Тарихий манбаларга кўра, мажмуа майдони 16 гектардан ошган.
Давом этаётган тадқиқотлар олимларга саройнинг аниқ меъморий қиёфасини тиклаш ва минтақа тарихининг илгари номаълум бўлган саҳифаларини очиш имконини беради.

