Маҳаллий

Зафар Ҳошимов инсон капиталини ривожлантириш стратегияси концепциясини ишлаб чиқиш бўйича гуруҳга раҳбар бўлди

Президент Администрацияси ҳузурида инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилмоқда. Унинг таркибига тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ва халқаро экспертлар киради. Жамоатчилик асосида гуруҳга Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади.

Зафар Ҳошимов инсон капиталини ривожлантириш стратегияси концепциясини ишлаб чиқиш бўйича гуруҳга раҳбарлик қиладиган бўлди

Президент Администрацияси ҳузурида инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим миллий стратегияси концепциясини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда.

Жамоатчилик асосида унга тадбиркор, korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

«Гуруҳ таркибига таълим муассасалари ва самарали тизимларни яратиш тажрибасига эга тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ва халқаро экспертлар киради», — деди у.

Бундан аввал Ўзбекистонда иккита вазирлик ўрнига ягона Таълим ва фан вазирлиги ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди, Президент фармони билан таълим сифатини ошириш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш учун янгича ёндашувларни қўллаш, таълимни бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш, рақобатни кучайтириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш вазифаси қўйилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.