Юртнинг уйğониşига нима халақит берганди? | 5 дақиқа
Аёл тандирдан узилган нонни супага қöйиб, йиğлаётган боласидан хабар олади. Қайтиб çиқса, нонни муşук олиб қоçибди. Эри эса şу сабаб уни калтаклайди. Аёл адолат излаб қозихонага боради. Оқибатда бир бурда нон уçун эр қамалади, аёл етим қолиşи мумкин бöлган фарзандини öйлайди. Қози эрни афв этади. Аммо бунинг уçун қанçа пул сарфланганини эşицангиз, муşук ҳақиқий öğри эмаслигини тезда англайсиз...

Юртнинг уйғонишига нима тўсқинлик қилганди? | 5 дақиқа
1912-йилда Истанбулда чоп этилган қисса ҳиндистонлик мусулмон тилидан ҳикоя қилинади. Бироқ бу сайёҳ аслида Фитратнинг ўзи. Муаллиф ўз юртига гўё бегона одамнинг кўзи билан назар ташлайди.
Сайёҳ Бухорога келишидан олдин шаҳар ҳақида кўп мақтовлар эшитганди. Аммо шаҳарга кириши биланоқ унда кўплаб саволлар туғилади. Кеч киргани учун дарвоза олдида қолади. Қизиғи, мусулмонлар ичкарига киритилмайди, арманилар ва яҳудийларга эса рухсат берилади. Ҳатто арманининг ити ҳам дарвозадан ўтади. Сайёҳ бу ҳолатнинг сабабини сўраганида, ёш йигит биргина сўз билан жавоб беради: «Жаҳолат!»
Мусофир Бухоро аҳолисини уч тоифага ажратади: уламо, умаро ва фуқаро. Асар воқеалари шу уч қатламнинг жамиятдаги ўрни, масъулияти ва бир-бирига муносабатини очиб беради.
Бир вақтлар Ибн Сино ва Форобий каби алломаларни дунёга берган Бухорода илмнинг қадри тушганди. Йигирма йил таҳсил олиб, яна йигирма йил дарс берган айрим диний мансаб эгалари замонавий илм-фандан бехабар эди.
Ҳукмдорлар ва амалдорлар мансаб талашиш, халқ молини ўзлаштириш, оддий одамларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилиш билан банд эди. Фуқаро эса бу икки қатлам орасида ўз ҳақини талаб қилишга ҳам қийналиб яшарди.
Энди сўзимиз аввалидаги ҳикоянинг давомини эшитинг. Қози аввал аёлнинг эрини жазолашга қарор қилади. Тин эридан шикоят қилган бўлса-да, уни қаматмасликни сўрайди.
Эртаси куни сайёҳ бу воқеанинг давоми билан қизиқади. Маълум бўлишича, кечаси қозининг ўзига икки минг танга, унинг мулозимлари, раис ва ҳоким одамларига бир ярим минг танга берилган экан. Шундан кейингина эр озод қилинган. Бу маблағни топиш учун анави қашшоқ оила ерини сотганди.
Сайёҳ Қаршида ҳунарманд билан суҳбатлашади. Устанинг иши яхши эди. Аммо сайёҳ ундан ҳунари ўн-ўн икки йилдан кейин ҳам сақланиб қолиши учун нима қилаётганини сўрайди.
Уста бу ҳақда ўйлаб кўрмаганди. Сайёҳ эса бир вақтлар Туркистонда кийим-кечакдан тортиб, идиш-товоққача ўзимизда ишлаб чиқарилганини, кейин Европа фабрикаларининг арзон ва чиройли маҳсулотлари бозорни эгаллаб, маҳаллий ҳунармандларни касбидан айирганини эслатади.
Қаршидаги деҳқончиликнинг аҳволи ҳам яхши эмасди. Ерлар унумдор бўлса-да, амлокдорларнинг ўзбошимчалик билан солиқ ундиришлари, эски усуллар ва замонавий билим етишмаслиги сабабли улардан тўлиқ фойдаланилмасди.

