Маҳаллий

Бухорода 2 яшар қизалоқ онасига қайтарилди: тафсилотлар

Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Х. оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи R.Yu.нинг хонадонини тарк этган.

Бухорода 2 яшар қизалоқ онасига қайтарилди: тафсилотлар

Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти бошқармаси ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Бухоро шаҳрида оилавий келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи R.Yu.нинг қаршилигига учраган Ж.Х. икки яшар қизчасини ўзи билан олиб кета олмаган.

Бошқарма ахборот хизмати раҳбари Ихтиёр Олимовнинг айтишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Бюро иш юритувида бўлган болани олиб бериш ёки бола билан учраштиришга оид 666 та ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Уларнинг 250 таси тамомланган, 189 таси амалда ижро этилган.

Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Х. оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи R.Yu.нинг хонадонини тарк этган. Бироқ аёл ҳар қанча уринишларига қарамай, эрининг қаттиқ қаршилигига учраб, 2 яшар қиз фарзандини ўзи билан бирга олиб кета олмаган. Шундан сўнг аёл фарзандини ўз тарбиясига олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига мурожаат қилган.

Суд иш ҳолатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантирган ва 2 яшар қизалоқни онаси Ж.Х. тарбиясига олиб бериш бўйича ижрони таъминлаш чораларини кўриш ҳақида ажрим чиқарган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, зудлик билан ижро ҳаракатлари бошланган.

Қарздор ота суд ҳужжатлари билан таништирилиб, уни ихтиёрий равишда бажариши зарурлиги ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ у суд ҳужжати талабини бажаришдан бош тортиб, фарзандини бермаслигини маълум қилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қизалоқ Бухоро шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбияланаётгани аниқланган. Муассаса масъуллари ва тарафлар иштирокида белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, 2 яшар қизалоқ соғ-саломат ҳолда онаси тарбиясига олиб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ижро ҳужжатларини бажаришда, аввало, боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.