Юрак хуружини эртароқ аниқлашга ёрдам берадиган 6 та огоҳлантирувчи белги

Юрак хуружини эрта аниқлашга ёрдам берувчи 6 та огоҳлантирувчи белги
Юрак хуружи кўпинча одатий аломатлар билан эмас, балки бошқа касалликларга ўхшаш ёки кутилмаган белгилар билан бошланади. Бундай ҳолатларда инсон кўпинча огоҳлантирувчи сигналларга эътибор бермайди ва қимматли вақтни бой беради.
Буюк Британияда барча ўлимларнинг чорак қисми юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ. Шу сабабли, хавфни ўз вақтида англаш ва имкон қадар тезроқ чоралар кўриш учун яқинлашиб келаётган юрак хуружининг дастлабки белгиларини билиш муҳимдир. Бу билимлар кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бериши мумкин.
**Юрак хуружи ҳақида**
Аввало, юрак хуружи механизмини кўриб чиқайлик. Бу артерия орқали юракка қон оқими сезиларли даражада ёки тўлиқ тўхтатилганда юзага келади. Юрак мушакларининг бир қисми ишлашдан тўхташи учун ҳатто қисқа вақт ҳам етарли. Масалан, миокард инфаркти ривожланиши учун артериянинг 15-30 дақиқа давомида тўлиқ тўсилиши кифоя. Шунинг учун тезроқ ҳаракат қилиш муҳимдир.
Яқинлашиб келаётган юрак хуружининг белгилари эркаклар ва аёлларда фарқ қилади ва кўпинча тананинг турли қисмларида оғриқ сифатида намоён бўлади. Масалан, аёллар, қариялар ва айниқса, диабетга чалинган беморларда кўкрак қафасида оғриқлар кузатилиши мумкин. Шунингдек, аломатлар юрак хуружини эмас, балки гриппни эслатиши ҳам мумкин.
**1. Кўкрак, қўллар, орқа, бўйин, чакка соҳаларидаги оғриқ**
Бемор кўкрак қафасининг марказида босим, сиқилиш ёки нафас етишмаслигини ҳис қила бошлайди. Оғриқ бел, қорин, елка, қўллар, бўйин, бошнинг орқа қисми ва ҳатто жағга ҳам тарқалади. Юрак хуружида белнинг юқори қисмидаги оғриқ сиқилиш ёки босим сифатида сезилади ва чап қўл ўнг қўлга қараганда тез-тез увушади.
**2. Чарчоқ (худди касал бўлаётгандек туюлиши)**
Маълум бўлишича, юрак хуружидан тахминан бир ой олдин беморларнинг ярмидан кўпи ўзларини жуда чарчаган ва заиф ҳис қилади. Терлаш, нафас қисилиши, танадаги оғриқлар ва юқумли касалликларга хос бўлган бошқа симптомлар пайдо бўлади. Кўпчилик томоқ оғриғи ёки грипп билан бир хил аломатларга дуч келади.
**3. Бош айланиши**
Бош айланиши ёки беқарорлик ҳисси ҳам юрак хуружининг аломатлари бўлиши мумкин. Бу қон айланишининг ёмонлашиши билан боғлиқ. Қон қуюқлашганда юрак ва мия кислород етишмаслигини бошдан кечиради ва бош айланади.
**4. Кўнгил айниши**
Аёлларда бу аломат эркакларникига қараганда икки баравар кўпроқ кузатилади.
**5. Ҳаво етишмаслиги**
Нафас қисилиши шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш учун жиддий сабабдир. Жисмоний фаолият билан шуғулланмаганда ҳам тўсатдан кислород етишмаслиги ҳушёрликни талаб қилади.
**6. Руҳий ҳолатнинг ёмонлашуви**
Юрак хуружи юз беришидан аввал ваҳима, ҳаддан ташқари ташвишланиш ҳисси ҳам пайдо бўлади. Ўзингиз ёки атрофдагиларда юқоридаги белгилардан бири ёки бир нечтаси намоён бўлса, шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур. Агар бемор касалхонага боришдан ёки шифокорни чақиришдан бош торца, қатъиятли бўлиш ва тезроқ ҳаракат қилиш керак.

