Юнусобод туманининг бир қисми 12 октябрь куни газсиз қолади
12 октябрь куни Тошкентнинг Юнусобод туманида газ вақтинча ўчирилади. Чекловлар соат 10:00 дан 18:00 гача давом этади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» филиали хабар берди. Мутахассислар «Посира» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи диаметри 325 мм бўлган юқори босимли ер ости газ қувурини бошқа жойга кўчирадилар. Ишларни «Юнусободтумангаз» туман газ таъминоти бўлими амалга оширади. «Обод» маҳалласидаги 150 та хонадон вақтинча газсиз қолади. Яна 515 та хонадон […]

Юнусобод туманининг бир қисми 12 октябрь куни газсиз қолади
12 октябрь куни Тошкентнинг Юнусобод туманида газ вақтинча ўчирилади. Чекловлар соат 10:00 дан 18:00 гача амал қилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» филиали маълум қилди.
Мутахассислар диаметри 325 мм бўлган юқори босимли ер ости газ қувурини бошқа жойга кўчирадилар. У «Посира» маҳалласи ҳудудида жойлашган. Ишларни «Юнусободтумангаз» туман газ таъминоти бўлими амалга оширади.
«Обод» маҳалласидаги 150 та хонадон вақтинча газсиз қолади. «Посира» маҳалласининг Микрорайон кўчасидаги яна 515 та хонадон ўчирилади.
Чекловлар учта автомобилларга газ тўлдириш шохобчасига ҳам таъсир қилади: EDEM, Dream Gaz ва TRIUMPH ORIENTIR. Иккала маҳалладаги меҳрибонлик уйи ва 35 та улгуржи истеъмолчи вақтинча газсиз қолади.
Ишлар якунлангач, мутахассислар газ етказиб беришни босқичма-босқич тиклашни бошлайдилар.

