Юнусобод аҳолисининг бир қисми газсиз қолади

Юнусобод аҳолисининг бир қисми газсиз қолади
Пойтахтнинг Юнусобод туманида 4 ноябрь куни аҳолининг бир қисми ва саноат истеъмолчилари учун газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Чекловлар юқори босимли газ қувуридаги техник ишлар билан боғлиқ.
«Hududgaz Poytaxt» хабарига кўра, мутахассислар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университетини газ қувурига қайта улаш ишларини амалга оширади.
Газ таъминоти соат 09:00 дан 18:00 гача тўхтатилади.
Бозсув кўчасидаги 200 та хонадон, шунингдек, Обод маҳалласидаги саккизта саноат истеъмолчиси газсиз қолади.
Ишлар якунлангач, газ узатиш босқичма-босқич тикланиши ваъда қилинмоқда.

