Ёмғир, севги ва носталгия: кузни севиб қолишингизга сабаб бўладиган 10 та филм

Ёмғир, севги ва носталгия: кузни севиб қолишингизга сабаб бўладиган 10 та филм
Куз — ёмғирли кунлар, сарғайган барглар ва иссиқ чой билан бирга севимли филмларни қайта кўриш учун ҳам энг қулай фасллардан бири. Бу мавсумга хос сокин ва бироз ғамгин кайфият айрим филмларда янада ёрқинроқ намоён бўлади. Романтик ҳикоялар, сирли воқеалар, илҳомлантирувчи қаҳрамонлар ва носталжик манзаралар кузги томоша учун алоҳида муҳит яратади. Қуйида айнан шундай кайфиятни ҳис қилишга ёрдам берадиган 10 та филмни жамладик.
“Ню Ёркдаги куз” / Аутумн ин Нев Ёрк (2000)
Ролларда: Ричард Гир, Вайнона Райдер, Энтони ЛаПаля, Илейн Стритч, Вера Фармига, Шерил Ли
Ўрта ёшли муваффақиятли тадбиркор Уилл Кейн (Ричард Гир) боғда 22 ёшли Шарлотта (Вайнона Райдер) билан тасодифан танишиб қолади ва ўша куни кечқурун уни ўз ресторанида яна учратади. Шарлоттанинг унга айтган янгилиги Кейн учун кутилмаган бўлади: қиз оғир касал ва унинг бир йил ёки ундан ҳам камроқ умри қолган эди.
“Ўлик шоирлар жамияти” / Деад Поец Сосиетй (1989)
Ролларда: Робин Уилямс, Роберт Шон Леонард, Итан Хок, Жош Чарлз, Гейл Хансен, Дилан Кассман
Филмда Робин Уилямс инглиз адабиёти ўқитувчиси Жон Китинг ролини ўйнайди. Унинг ўқувчилари аста-секин шеърият ва ўз орзуларидан илҳомланиб, интизом доирасидан чиқиб кетишади. Филм учта “Оскар” номинациясига эга бўлиб, улардан бирида энг яхши ссенарий учун ғолиб чиққан.
“Тенги йўқ жаноб Фокс” / Фантастис Мр. Фох (2009)
Ролларда (овоз берганлар): Жорж Клуни, Мерил Стрип, Жейсон Шварцман, Билл Мюррей, Уиллем Дефо, Майкл Гембон
Маҳаллий фермерларни тунаб кун кечиришга ўрганиб қолган жаноб Фокс бир куни тузоққа тушади. Бироқ ҳаммаси яхшилик билан тугайди: Фокс хотинининг ҳомиладор эканлигини билиб қолади ва жиноий ҳаёт билан хайрлашишга қарор қилади.
Икки йил (ёки 12 тулки йили) ўтади. Жаноб Фокс хотини ва ўғли Эш билан инида тинчгина яшайди, маҳаллий газетага рукн ёзиб боради ва бошқа шубҳали ишларга аралашмасликка ҳаракат қилади. Аммо саргузаштларга бўлган иштиёқ ва ўтмиш хотиралари барибир ўз сўзини айтади: тулки уч фермернинг мулкига ҳужум қилишга қарор қилади. Бунинг учун у нўноқ дўстларидан иборат жамоани тўплайди ва хотини ҳеч нарсадан хабар топмаслиги учун ишни силлиқ битиришга ҳаракат қилади. Албатта, ёлғон тезда фош бўлади ва жаноб Фокснинг ҳужумларидан тўйган фермерлар айёр душманни йўқ қилишга қарор қилишади.
“Фокус-покус” / Ҳосус Посус (1993)
Ролларда: Бетт Мидлер, Сара Жессика Паркер, Кети Нажими, Омри Кац, Тора Берч, Винесса Шоу
ХВИИ асрда Массачусецда учта жодугар опа-сингил Сандерсонлар кичкина қизчанинг ҳаётий кучини сўриб олиш ва ўз ёшлигини қайтариш учун уни кулбаларига алдаб олиб келишади. Синглисини қутқаришга уринган акаси бошқа бир афсун қурбонига айланади: жодугарлар уни қора мушукка айлантириб қўйишади. Тез орада шаҳарликлар опа-сингилларни тутиб олиб, ўлимга ҳукм қилишади, аммо қатлдан олдин улардан бири афсун ўқишга улгуради: Хеллоуин тунда, агар бокира киши уларнинг уйида қора алангали шам ёқса, улар ҳаётга қайтишлари мумкин бўлади. Шунда опа-сингиллар қабрларидан бош кўтариб, яна ёш бўлиш учун болаларни овлашга тушишади.
Уч юз йил ўтгач, ўсмир Макс Деннисон (Омри Кац), унинг синглиси Денни (Тора Бёрч) ва ёқтирган қизи Эллисон (Винесса Шоу) тасодифан жодугарлар тўдасини ҳаётга қайтаришади. Энди опа-сингил Сандерсонлар замонавий дунёга кўникиб, ўзларининг эски ваъдасини бажаришлари, Макс ва унинг дўстлари эса уларни қандай қилиб қабрга қайтариш йўлини ўйлаб топишлари керак бўлади. Албатта, бунда уларга қора мушук ҳам ёрдам беради.
“Сумерки” / Твилигҳт (2008)
Ролларда: Кристен Стюарт, Роберт Паттинсон, Билли Берк, Питер Фачинелли, Элизабет Ризер, Тейлор Лотнер
Гарчи воқеалари расман баҳор ва қишда бўлиб ўца-да, “Сумерки” — кузги франшиза. Совуқ ранглар гаммаси, рангпар Эдвард Каллен, ғамгин Форкс, чексиз ўрмонлар, ёмғир, вампирлар ва одам бўрилар — ижодкорлар кузда биз яхши кўрадиган барча нарсаларни бир жойга тўплаб, унга бироз ўсмирлар драмасини қўшиб қўйгандек гўё.
Белла Сван серёмғир Форксга, отасининг олдига кўчиб ўтади ва у ерда сирли ҳамда шубҳали даражада рангпар Эдвард Каллен билан танишади. Тез орада Эдварднинг вампир эканлиги маълум бўлади, аммо бу бир-бирини севиб қолишига халақит бермайди.
“Мона Лиза табассуми” / Мона Лиса Смиле (2003)
Ролларда: Жулия Роберц, Кирстен Данст, Жулия Стайлз, Мегги Жилленхол, Жиннифер Гудвин, Марсия Гей Харден
Ушбу тарихий драма воқеалари 1950-йилларда бўлиб ўтади. Санъат тарихи ўқитувчиси Кетрин Уоцон (Жулия Роберц) консерватив Уелсли қизлар коллежига ишга жойлашади. Талаба қизларнинг салоҳиятини кўриб, уларни таълим муассасасида қабул қилинган меъёрлардан кўра кенгроқ ва теранроқ фикрлашга ундайди, бу эса раҳбариятнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлади.
“Октябр осмони” / Остобер Скй (1999)
Ролларда: Жейк Жилленхол, Крис Купер, Лаура Дерн, Крис Оуен, Уилям Ли Скотт, Чад Линдберг
Гомер Ҳикем (Жейк Жилленхол) ва унинг акаси Жим (Скотт Майлс) — ғарбий виржиниялик кончининг ўғиллари. Уларнинг отаси Жон (Крис Купер) иккаласи ҳам унинг изидан боришига умид қилади, аммо Ернинг биринчи сунъий йўлдоши — “Спутник”нинг учирилиши Гомерни илҳомлантиргач, ҳаммаси ўзгаради. Дўстлари ва ўқитувчиси ёрдамида Гомер бош соврини коллежда ўқиш учун стипендия бўлган миллий илмий кўргазмада иштирок этишни орзу қилиб, ракеталар ясашни бошлайди.
“Заковатли Уилл Хантинг” / Гоод Вилл Ҳунтинг (1997)
Ролларда: Метт Деймон, Бен Аффлек, Робин Уилямс, Минни Драйвер, Стеллан Скарсгард, Кейси Аффлек
Уилл Хантинг (Метт Деймон) — даҳо ақлга эга, аммо ундан фойдаланишга унчалик иштиёқи бўлмаган бостонлик йигит. Унинг энг яқин дўсти Чакки Салливан (Бен Аффлек) бу ҳолатга қўшилмайди. Охир-оқибат, Уиллнинг ҳаётида керакли мувозанатни таъминлай оладиган инсон — психотерапевт Шон Магуайр (Робин Уилямс) пайдо бўлади. Шон Уиллга психологик муаммоларини ҳал қилишда ва уни ҳақиқатан ҳам нима безовта қилаётганини тушунишга ёрдам берар экан, аста-секин ўз дарди билан ҳам юзлашади.
“Қинидан чиққан пичоқлар” / Книвес Оут (2019)
Ролларда: Дениел Крейг, Крис Эванс, Ана де Армас, Жейми Ли Кертис, Майкл Шеннон, Дон Жонсон
Сюжетнинг бошланиши оддий туюлиши мумкин: машҳур ёзувчи ўлдирилган, унинг кўп сонли қариндошлари эса воқеа ҳақидаги ўз версияларини бир-биридан ўзиб айтиб беришади. Аммо айнан деталлар филмни ҳақиқатан ҳам қизиқарли детектив ҳикояга айлантиради. Унинг давомлари, эҳтимол, унчалик кузги ва таъсирли бўлмаса-да, ўз томошабинини аниқ топди.
“Ширин ноябр” / Свеет Новембер (2001)
Ролларда: Киану Ривз, Шарлиз Терон, Жейсон Айзекс, Грег Герман, Лорен Грем, Лиенн Римс
Нелсон Мосс (Киану Ривз) — Сан-Франсискодаги реклама агентлигининг муваффақиятли раҳбари бўлиб, у фақат иш билан яшашга ва доимо қаергадир шошилишга одатланган. Бир куни ҳайдовчилик имтиҳонида у Сара Дивер (Шарлиз Терон) билан тўқнаш келади. У Нелсоннинг бутунлай акси: ғайриоддий, эркинликни севувчи ва Нелсон яшайдиган қоидаларга мутлақо қизиқмайдиган аёл. Табиийки, улар дарҳол жанжаллашишади, аммо кўп ўтмай Сара унга бутун ноябр ойини ўзи билан ўтказишни таклиф қилади ва шу ой ичида унинг ҳаётини бутунлай ўзгартиришга ваъда беради.
Нелсон аввалига бу таклифга ишончсизлик билан қарайди, аммо аста-секин Саранинг ғалати қоидаларига ўрганади ҳамда унинг енгиллиги ва кутилмаган ҳаракатларга бўлган муҳаббати ортида шахсий ҳикоя яширинганини англаб етади. Натижада ноябр ойи унинг учун ишни ҳам, одатларни ҳам, умуман инсонни нима бахтли қилиши ҳақидаги тасаввурни ҳам қайта кўриб чиқишга тўғри келадиган ойга айланади.

