Ёмғирлар сабаб айрим ҳудудларни сув босиши мумкин
30-сентабр - 2-октабр кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тезкор гидрометеорологик ахборотда тўққиз вилоятнинг қатор туман ва шаҳарлари бўйича огоҳлантириш берилди.

Ёмғирлар туфайли айрим ҳудудларни сув босиши мумкин
Хабарга кўра, қуйидаги ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи мавжуд:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари.
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари.
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманлари.
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари.
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари.
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари.
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари.
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона ва Бешариқ туманлари ҳамда Шоҳимардон ҳудуди.
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, Хонабод шаҳри.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли борлиги қайд этилган.

