Ёмғирлар Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари ҳамда кўчкиларга сабаб бўлди
Ҳалокатли жала Ҳиндистонга ёпирилди. Reuters хабарига кўра, 56 киши ҳалок бўлган

Ёмғирлар Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари ҳамда кўчкиларни келтириб чиқарди
Варақлаб қуйган кучли ёмғир Ҳиндистонни қамраб олди. Бундан энг кўп Уттар-Прадеш штати жабр кўрди. У ерда икки кун ичида деярли бир ойлик ёғингарчилик миқдори ёғди.
Кўчкилар ҳам содир бўлди. Мингдан ортиқ уйга шикаст етди, 46 киши жароҳат олди. Қутқарувчилар сув босган ҳудудларда ишламоқда ва аҳолига гуманитар ёрдам етказмоқда.
Кучли ёмғирлар, шунингдек, аввалги сув тошқинидан ҳали ўзига келиб улгурмаган Непалга ҳам ёпирилди. Ҳозирча ҳалок бўлганлар рўйхатида фақат 14 нафар фуқаро бор. 11 киши бедарак йўқолган. Мамлакат расмийлари яна 49 та туманда сув тошқинлари хавфи борлигидан огоҳлантирди. Йирик дарёларда сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда. Қутурган офат туфайли бир нечта туманларда электр таъминоти ва алоқа узилган. Уларни тиклашга ҳаракат қилинмоқда.

