Иқтисодиёт

Йилига 25 мингдан ортиқ янги ускуна: Ўзбекистонда $50 млн инвестиция ҳисобидан “НУРА Элестрис” электротехника мажмуаси ишга туширилди

Корхонада 1 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган. Маҳсулот тайёрлаш ва омборхона мажмуаси 200 000 квадрат метр майдонни эгаллайди. Мажмуада пайвандлаш, тайёрлов, ток шиналари, маркировкалаш ва монтаж, бўёқлаш ҳамда йиғув сехлари ташкил этилган. Kun.uz мухбири заводнинг очилиш маросимида қатнашиб, иш фаолияти билан танишди.

Йилига 25 мингдан ортиқ янги ускуна: Ўзбекистонда $50 млн инвестиция эвазига “НУРА Элестрис” электротехника мажмуаси ишга туширилди

НУРА Элестрис станоклар паркига 120 дан ортиқ юқори технологик ускуна киради. Улар орасида Япониянинг АМАДА компаниясига тегишли рақамли дастур асосида бошқариладиган станок ва пресслар, шунингдек, Туркияда ишлаб чиқарилган ДУРМА ва ТЕСЛАБЕНД лист буклаш ускуналари ҳам бор.

Мазкур технологиялар ёрдамида корхонада йилига 25 520 дан ортиқ қурилма ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар ассортименти эса 1 500 дан ортиқ турдан иборат.

Корхонада 10, 35, 110 ҳамда 220–500 кВ кучланишли энергетика обьектлари учун комплект тақсимлаш қурилмалари, трансформатор нимстансиялари, реле ҳимояси ва автоматика шкафлари каби маҳсулотлар тайёрланади. Компания лойиҳалашдан бошлаб ишлаб чиқариш ва 24/7 сервис хизматигача бўлган тўлиқ сиклни йўлга қўйган. Маҳсулотларнинг маҳаллийлаштириш даражаси 60 фоизгача етказилган.

Корхона вакилларининг айтишича, НУРА Элестрис 2021-йилда ташкил этилган. Бугунги кунда мажмуада 1 мингдан ортиқ ходим ишламоқда. Завод юқори ва паст кучланишли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан бирга, уларни МДҲ ва Европа давлатларига экспорт қилиш имкониятига эга. Лойиҳа доирасида хомашёни қайта ишлашдан тортиб тайёр маҳсулотгача бўлган жараёнларни бир корхонанинг ўзида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

НУРА Элестрис заводи вакили Фаррух Каримбердиевнинг таъкидлашича, ишлаб чиқариш мажмуасининг муҳим жиҳатларидан бири импорт ўрнини босиш ва технологик мустақилликни кучайтиришдир.

“Корхонага тайёр рулон кўринишидаги металл хомашё кириб келади ва ундан шу ернинг ўзида энергетика тизимлари учун зарур бўлган турли ускуналар ва техник ечимлар ишлаб чиқарилади. Мазкур жараёнларда маҳаллий мутахассислар фаол иштирок этмоқда. Улар замонавий технологиялар билан ишлаш бўйича тегишли тайёргарлик ва сертификатлашдан ўтган. Бу орқали Ўзбекистонда нафақат замонавий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда, балки юқори технологик ишлаб чиқариш учун зарур бўлган маҳаллий мутахассислар базаси ҳам шаклланмоқда”, – дея таъкидлади у.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.