Дунё

Йигирма беш йиллик давлат хизматидаги фаолият: Ҳиндистондан бутун дунёга қадар бўлган йўл

2026-йил 7-октабр куни Ҳиндистон муҳим санани нишонламоқда: Шри Нарендра Моди жанобларининг давлат хизматидаги узлуксиз фаолиятига 25 йил тўлди.

Йигирма беш йиллик давлат хизматидаги йўл: Ҳиндистондан дунё миқёсигача

2026-йил 7-октабр куни Ҳиндистон муҳим санани қайд этмоқда: Шри Нарендра Моди жанобларининг давлат хизматидаги узлуксиз фаолиятига 25 йил тўлди. У 2001-йил 7-октабрда Гужарат штати Бош вазири лавозимини эгаллаганидан бошлаб бугунги кунгача, яъни Ҳиндистон Бош вазири сифатидаги фаолиятигача бўлган чорак аср Ҳиндистоннинг ўзида ҳам, мамлакатнинг халқаро ҳамжамият билан алоқаларида ҳам чуқур ўзгаришлар даврига тўғри келди.

Хорижда яшовчи ҳиндистонлик ва 2023-йилги Праваси Бҳаратия Самман мукофоти соҳиби сифатида мен Ҳиндистондаги ўзгаришларни нафақат мамлакат ичидан, балки бутун дунёдаги ҳиндистонликлар ҳамжамияти нуқтайи назаридан ҳам кузатиш имконига эга бўлдим. Хорижда яшаётган миллионлаб ҳиндистонликлар учун Ҳиндистон тараққиёти ўзлигимизни англаш, ўзимизга ишонч ва Ватанга дахлдорлик ҳиссимиз билан чамбарчас боғлиқ.

Бу жараённинг энг яққол кўринишларидан бири Ҳиндистоннинг халқаро ҳамжамият билан алоқалари тобора кенгайиб бораётганидир. Бугунги кунда ҳинд диаспораси ўзини нафақат Ҳиндистондан ташқарида яшовчи ҳамжамият, балки Ҳиндистон билан ўзи истиқомат қилаётган мамлакатлар ўртасидаги муҳим кўприк сифатида ҳам кўрмоқда. Бу, айниқса, чуқур тарихий ва сивилизациявий алоқаларга эга бўлган Ҳиндистон ва Ўзбекистон муносабатларида яққол намоён бўлади. Ўзбекистондаги Ҳиндистон ҳамжамияти раиси сифатида мен икки мамлакатимиз ўртасидаги самимий дўстлик ва илиқ муносабатларнинг бевосита гувоҳи бўлдим.

Ҳиндистон Бош вазири Шри Нарендра Моди жаноблари Ўзбекистонга тўрт марта — 2015, 2016, 2022-йилларда ва яқинда, 2026-йил август ойида ташриф буюрдилар. Уларнинг сўнгги ташрифи, айниқса, тарихий аҳамиятга эга бўлди. Ташриф давомида Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўзаро муносабатларини Кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтардилар. Савдо, инвестициялар, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, таълим, рақамли технологиялар, энергетика, муҳим фойдали қазилмалар, туризм ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Ушбу ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Жаноби Олийлари Шавкат Мирзиёев томонидан Ҳиндистон Бош вазири Шри Нарендра Моди жанобларига юксак мукофот топширилгани ҳам алоҳида аҳамият касб этди. Ҳиндистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси эътирофи сифатида у Ўзбекистоннинг энг олий давлат мукофоти — «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирландилар. Ўзбекистондаги ҳинд ҳамжамияти учун бу фахрли ва унутилмас лаҳза бўлди. Ўзбекистондаги ҳинд ҳамжамияти Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишга қатъий интилади.

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг ривожланишида атроф-муҳит барқарорлигига қаратилаётган эътибор ҳам бирдек муҳимдир. Бош вазир Шри Моди жанобларининг «Эк Пед Маа Ке Наам» — «Она номига бир ниҳол экиш» ташаббуси Ҳиндистон бўйлаб кенг қўллаб-қувватланмоқда. Унинг Ўзбекистонга сўнгги ташрифи чоғида ушбу эзгу ташаббус Ўзбекистоннинг экологик ҳолатни яхшилаш ва дарахтзорлар майдонини кенгайтиришга қаратилган «Яшил Макон» умуммиллий лойиҳаси билан уйғунлашди.

Мен учун бу ташаббус оддий бир дарахт экишдан кўра анча кенг маънога эга. У соғлом сайёра ва фарзандларимиз учун янада яхши келажакни таъминлаш йўлидаги умумий интилишимизни ифодалайди. Шу мақсадда Ўзбекистондаги ҳинд ҳамжамияти ва ҳиндистонлик тадбиркорлар мамлакатимизда 35 000 туп дарахт экиш ташаббуси билан чиқдилар.

Шри Нарендра Моди раҳбарлигидаги сўнгги 12 йил давомида Ҳиндистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ҳам сезиларли даражада ошди. Дипломатия, технологиялар, инфратузилма, рақамли давлат хизматлари, тадбиркорлик, космик тадқиқотлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳаларда мамлакатнинг салоҳияти ва глобал иштироки кенгайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.