ЕХҲТ Сирдарё дарёси ҳавзасида сув сифати мониторингини қўллаб-қувватлайди
Сув аҳоли саломатлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва маҳаллий жамоалар фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Сув сифатини мунтазам мониторинг қилиш унинг ўзгаришларини кузатиб бориш, ифлослантирувчи моддаларни аниқлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича асосли қарорлар қабул қилиш имконини беради. ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Миллий экологик мониторинг маркази билан яқин ҳамкорликда Сирдарё ҳавзасининг чегаралараро сув оқимлари мониторингини қўллаб-қувватламоқда. Ушбу […] доирасида

ЕҲҲТ Сирдарё дарёси ҳавзасида сув сифати мониторингини қўллаб-қувватлайди
Сув аҳоли саломатлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва маҳаллий жамоалар фаровонлиги учун муҳим роль ўйнайди. Сув сифатини мунтазам кузатиб бориш ўзгаришларни кузатиш, ифлослантирувчи моддаларни аниқлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича асосли қарорлар қабул қилиш имконини беради. ЕҲҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Миллий экологик мониторинг маркази билан яқиндан ҳамкорликда Сирдарё дарёси ҳавзасининг трансчегаравий сув оқимлари мониторингини қўллаб-қувватламоқда.
Ушбу ишлар доирасида усти сувлари ва туб чўкмаларининг кимёвий таркиби ўрганилмоқда. Бу мутахассисларга дарёнинг юқори оқимида жойлашган кон-руда ва саноат корхоналари чиқиндилари, шунингдек, бошқа ифлосланиш манбалари билан боғлиқ бўлган эҳтимолий ифлосланиш хавфларини баҳолаш имконини беради.
«Бир неча йил давомида биз миллий ҳамкорларимизга Сирдарё дарёси ҳавзасидаги сув сифати ва ифлосланиш даражаси мониторингида кўмак бериб келмоқдамиз», — деди ЕҲҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Антти Карттунен. «Сув ва табиий ресурслар давлат чегараларини билмайди. Миллий ҳамкорларимиз қўшни мамлакатлардаги ҳамкасблари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдалар ва ЕҲҲТ кўмагида ўтказилаётган мониторинг доирасида олинган маълумотлар билан ўртоқлашмоқдалар. Бу шаффофликни оширишга хизмат қилади ва умумий экологик муаммоларга ечим топишга ёрдам беради».
Миллий экологик мониторинг маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Зафар Қаюмов таъкидлаганидек, ЕҲҲТ билан кўп йиллик ҳамкорлик экологик таҳлил соҳасидаги миллий салоҳиятни мустаҳкамлашга ёрдам берди. Олинган натижалар ифлосланиш тенденцияларини кузатиш, аҳоли ва экотизимлар учун эҳтимолий хавфларни баҳолаш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қарорлар қабул қилиш учун илмий асосланган база бўлиб хизмат қилади.
Сув сифати мониторингини ўтказиш ва трансчегаравий маълумотлар алмашинувини қўллаб-қувватлашни давом эттирган ҳолда, ЕҲҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори миллий ҳамкорларга юзага келаётган экологик хавфларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради, умумий сув ресурсларини барқарор бошқаришга кўмаклашади

