Маҳаллий

Эҳтиёткорлик билан кутилган қувонч

Қашқадарёдаги Оқсув дарёсида умумий қуввати 24 МВт бўлган учта гидроэлектр станциясидан иборат янги каскад ишга туширилди. Лекин бу кичик ГЭСлар унчалик оддий эмас. Энергия ишлаб чиқариш учун дарё... қувурларга солинмоқда

Эҳтиёткорлик билан хурсанд бўлиш

Қашқадарё вилоятидаги Оқсув дарёсида янги гидроэнергетика комплекси фойдаланишга топширилди. Дарё энди қувурга солинган. Янги қувватларнинг пайдо бўлиши ҳар доим қувонч уйғотади. Ушбу ҳолатда биз ҳам хурсанд бўламиз, лекин шу билан бирга хавотирга ҳам тушамиз. Гидрологияси бузилган дарё кам сувли шароитда ўзини қандай тутади? Ўзаннинг қувурга солиниши узоқ муддатли истиқболда атроф-муҳитга қандай таъсир қилади?

Кичик гидростанциялар комплекси таркибига қуввати 6,2 МВт бўлган Работ ГЭС, қуввати 7,5 МВт бўлган Чоппасуй ГЭС ва қуввати 10,3 МВт бўлган Тамшуш ГЭС кирди. Учта станциядан иборат каскад умумий 24 МВт қувватга эга. У йилига ўртача 105,1 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариши керак.

Биз ўз нашрларимизда қурилишнинг бориши ҳақида муштарийларга айтиб берган эдик. Ўшандаёқ тоғ дарёсининг ўзани бир неча километр масофада амалда майиб қилинганидан хавотир билдиргандик. Гидрология бузилган. Минглаб дарахтлар кесилган. Биз экологлар, шунингдек буюртмачи ва инвестор эътиборини кичик ГЭСлар қурилиши мониторингига қаратишга ҳаракат қилдик.

Ушбу кичик ГЭСлар жуда оддий усулда қурилмаган. Энергия ишлаб чиқариш учун дарё қувурларга ҳайдалади. Очиқ лойиҳа маълумотларига кўра, юқоридаги иккита ГЭСнинг узунлиги икки километрни, Тамшуш ГЭСники эса уч километрни ташкил этади.

Буюртмачи «Ўзбекгидроэнерго» ҳисобланади. Оқсув дарёсида учта ГЭС қурилишини Осиё тараққиёт банки молиялаштирди.

Эслатиб ўтамиз, баҳолаш тадқиқотлари 2017 йилда бошланган ва Япониянинг Nippon Koei Co., Ltd. консалтинг компаниясига топширилган эди. У ижрочи агентликка тендер ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиши керак эди. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш — биринчи даражали вазифа. Лекин у билан ҳамма нарса унчалик оддий бўлиб чиқмади. Яқин атрофда Ҳисор қўриқхонаси жойлашган.

Қурилиш жараёнида (фото шу ерда ва бундан кейин 2023-2024 йй.)

ОТБ сайти маълумотларига кўра, Осиё тараққиёт банки директорлари 2020 йилда учталик гидролойиҳа учун кредит ажратишни маъқуллаган. Нозик табиий ҳудудга техноген таъсир кўрсатиш бўйича шак-шубҳалар банк директорларининг кредит ажратиш тўғрисидаги қароридан кейин ҳам сақланиб қолди.

Донорлар муддатларни узайтиришди ва қўшимча тадқиқотлар учун молиялаштиришни оширишди. Бунинг учун Буюк Британиянинг Earth Active ташкилоти жалб қилинди. 2021 йилда Earth Active ўзбекистонлик олимлар иштирокида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) тадқиқотини Оқсув дарёсидаги сув жонзотлари — суғор ва гулбалиқ (форель), шунингдек, қирғоқларда яшовчи — Қизил китобга киритилган сувсар (выдра)ни ўрганиш билан тўлдирди.

2022 йил сентябрь ойида банк консалтинг компанияси билан ҳисоб-китоб қилди. Иш қабул қилинди ва икки миллион доллардан ортиқ сумма тўланди, бунинг салмоқли қисми экологик таркибий қисмга кетди. У қанчалик талабгир бўлиб чиқди?

Учта кичик ГЭСнинг тахминий қиймати 69,5 млн долларни ташкил этади. Плюс қўшимча харажатлар. Осиё тараққиёт банки томонидан берилган кредит бўйича фоизларни ҳисобга олган ҳолда, 25 йиллик муддат охирига келиб нарх 82 миллионгача кўтарилади. Бу якуний қиймат эмас. Унга «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари ва давлат ҳиссаси қўшилади. Ушбу ҳисоб-китоблар қурилишга бағишланган расмий ҳукумат ҳужжатида келтирилган.

2024 йилда ишларни Хитойнинг China National Electric Engineering Co., Ltd (CNEEC) давлат инжиниринг компанияси бажарди. Эҳтимол, айнан у объектларни фойдаланишга топширгандир. ОАВда фойдаланишга топшириш ҳақидаги маълумотлар жуда оз.

Шунинг учун хурсандчилик эҳтиёткорлик билан бўляпти. Гидрологияси бузилган дарё кам сувлиликда ўзини қандай тутади? Ўзаннинг қувурга солиниши узоқ муддатли истиқболда атроф-муҳитга қандай таъсир қилади? Тоғ дарасида мол-кўл тошқинлар ва кўчкилар содир бўлганда нима бўлади? Экологик экспертиза хулосасини Давлат экспертизасининг вилоят бўлинмаси тайёрлаган. Эҳтимол, барча хавф-хатарлар ҳисоблаб чиқилгандир. А эҳтимол, йўқдир.

Учинчи категориядаги объектлар учун экспертиза муддати қонунчиликда ўн кун қилиб белгиланган. Осиё тараққиёт банки Оқсувдаги гидролойиҳанинг экологик таркибий қисмини беш йил давомида ўрганди. Кўп нарсани тавсия қилди, кўп нарсани маслаҳат берди.

Бир мақол бор: муштлашувдан кейин мушт силкитилмайди. Ушбу нашр — тахминан шу ҳақда. Қуришди, фойдаланишга топширишди… Энди эса ташвишлан — ташвишланма, сабаблар кўпайиб бормоқда. Табиат офатга айланганда, у билан ҳазиллашиб бўлмайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.