Маҳаллий

Ўзбекистонда Марказий Осиёда энг йирик бўлган энергетика обьектлари ишга туширилди

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан умумий қуввати 2 423 МВт бўлган электр стансиялари ишга туширилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида мамлакатда умумий қуввати 2 423 МВт бўлган бир қатор йирик энергетика обьектлари ишга туширилди. Бу лойиҳаларнинг умумий қиймати 1,7 миллиард долларни ташкил этади ва улар Марказий Осиёдаги энг йирик энергетика иншоотлари ҳисобланади.

Хусусан, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 1 573 МВт қувватга эга иссиқлик электр стансияси фойдаланишга топширилди. Ушбу стансия йилига 13 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга. Унинг фойдали иш коеффициенти 61,7 фоизни ташкил этиб, бу йилига 1,1 миллиард куб метр табиий газни тежаш имконини беради. Умумий қиймати 900 миллион доллар бўлган бу лойиҳа тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан, Франсия ("ЭДФ"), Қатар ("Небрас Повер"), Япония ("Сожитз Сорпоратион" ва "Кюден Интернатионал") компаниялари консорсиуми ҳамкорлигида амалга оширилди. Қурилиш даврида 3 000 та иш ўрни яратилган бўлса, стансия ишга туширилгандан сўнг 120 та доимий иш ўрни ташкил этилди.

Навоий вилоятининг Нурота туманида эса 300 МВт қувватли қуёш фотоелектр стансияси ва 150 МВт қувватли энергия сақлаш тизими ишга туширилди. Қиймати 390 миллион доллар бўлган бу лойиҳа Хитойнинг "Чина Энергй Оверсеас Инвестмент" компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди ва 30 та доимий иш ўрни яратди. Лойиҳа доирасида йилига 657 миллион кВт·соат "яшил" энергия ишлаб чиқарилади, бу 273 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг. Шунингдек, 175 миллион куб метр табиий газ тежалиши ва атмосферага 377 минг тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олиниши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида ҳам 200 МВт қувватли шамол электр стансияси ва 100 МВт қувватли энергия сақлаш тизими ишга туширилди. Лойиҳанинг қиймати 263 миллион доллар бўлиб, Саудия Арабистонининг "АСВА" компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Бу лойиҳа натижасида йилига 701 миллион кВт·соат "яшил" энергия ишлаб чиқарилади, бу 292 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг. Шунингдек, 187 миллион куб метр табиий газ тежалади ва атмосферага 403 минг тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинади. Лойиҳа доирасида 25 та доимий иш ўрни яратилди.

Наманган вилоятининг Уйчи туманида эса 100 МВт қувватли энергия сақлаш тизими ишга туширилди. Қиймати 110 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа Хитойнинг "Чина Энергй Оверсеас Инвестмент Со., Лтд" компанияси томонидан амалга оширилди. Лойиҳа электр энергиясини кунига икки марта, ҳар сафар 2 соатдан, 100 МВт (200 МВт·соат) қувватда захиралаш ва электр тармоғидаги юклама юқори бўлган вақтларда тизим барқарорлигини таъминлаш имкониятини яратди. Лойиҳа ишга тушгандан сўнг 30 та доимий иш ўрни яратилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.