Маҳаллий

Екатеринбургда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида оғир жароҳат олиб, моддий қийинчиликка дуч келган Ўзбекистон фуқароси дипломатлар кўмагида ватанга қайтарилди. Унга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилиб, Миграция агентлиги жамғармаси ҳисобидан Тошкентга авиачипта харид қилинди.

Екатеринбургда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Тошкент вилоятида туғилган А.Д. 8-сентабр куни Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Маълум қилинишича, фуқаро 2026-йил январ ойида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадида Свердловск вилоятига борган. Бироқ июл ойида вақтинча яшаш жойида йиқилиб, умуртқа поғонасидан оғир жароҳат олган.

Маблағи етишмагани сабабли у зарур даволаниш курсидан ўта олмаган ва меҳнат фаолиятини давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлган. Бундан ташқари, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳам фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган.

Бош консулхона ходимлари вазиятни ўрганиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда зарур чораларни амалга оширган. Фуқарога Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб берилган.

Шунингдек, белгиланган тартибда Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Екатеринбург–Тошкент» йўналишидаги авиарейсга чипта харид қилинган.

Натижада у Бош консулхона ва Миграция агентлиги ходимлари кузатувида Ўзбекистонга эсон-омон қайтарилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.