Дунё

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга ёрдам бермоқда — ЮНИСЕФ

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга ёрдам бермоқда — ЮНИСЕФ

Афғонистоннинг миллионлаб аҳолиси ҳамон инсонпарварлик ёрдамига муҳтож, кўплаб оилалар учун эса тиббий хизматлардан фойдаланиш муаммолигича қолмоқда. Ушбу фонда Япония болаларни эмлаш ва асосий тиббий ёрдам дастурларини, жумладан, полиомиелитнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Бу ҳақда 26 октябрь куни БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) маълум қилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, кўплаб афғон оилалари ҳанузгача тиббий ёрдам олишда қийинчиликларга дуч келмоқда, мамлакатдаги 21 миллиондан ортиқ киши эса инсонпарварлик ёрдамига муҳтож бўлиши мумкин.

ЮНИСЕФ эмлашни давом эттириш ва болаларнинг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Жамғарма, шунингдек, афғон болаларини кўп йиллардан бери қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Япония ҳукумати ва халқига миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг чекка ҳудудлари аҳолисига 25 йилдан бери ёрдам бериб келаётган «Саломатлик» тиббиёт поезди илгари тиббий ёрдам кўрсатиш учун Афғонистонга юборилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.