Янгича ресейл: Listee Ўзбекистон бозорини ўзлаштирмоқда
8 октябрда Тошкентда «Listee» компанияси ходимлари унинг асосчиси, IT-тадбиркор Виталий Туманов бошчилигида журналистлар ва блогерларга ўзларининг шу номдаги лойиҳасини синов тариқасида ишга тушириш бўйича ҳисоботни тақдим этдилар. «Listee» ресейл-платформаси Ўзбекистонда 4 августда ишга туширилган эди ва синов режимидаги 80 кунлик иш якунларига кўра, дастурчиларнинг умидларини оқлаган ҳолда ривожланишнинг ижобий динамикасини кўрсатди. Лойиҳа қулай […] сифатида ўйланган эди

Янгича ресейл: Listee Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда
«Listee» ресейл-платформаси Ўзбекистонда 4 август куни ишга тушди ва тест режимидаги 80 кунлик фаолияти давомида ижобий динамикани кўрсатиб, ўз яратувчиларининг умидларини оқлади. Лойиҳа дастлаб Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида кенг тарқалган ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлардаги C2C-тижоратга (consumer-to-consumer – «истеъмолчидан истеъмолчига») қулай ва хавфсиз муқобил сифатида яратилган эди.
Виталий Туманов жамоаси ўз олдига фойдаланувчиларга фирибгарликдан қўрқмасдан маҳсулотларни осон сотиб олиш ва сотувга қўйиш имконини берувчи сервис ишлаб чиқиш мақсадини қўйди. Бунинг учун «Listee» платформасини яратишда илғор рақамли технологияларни, хусусан, тавсияларни шахсийлаштириш ва эълонларни генерация қилишга ёрдам берадиган сунъий интеллектни жорий этишга, шунингдек, битимларни мониторинг қилиш ва воситачиларни жалб қилиш ҳисобига юқори даражадаги хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Презентацияда тақдим этилган маълумотларга қараганда, «Listee» платформаси Ўзбекистондаги онлайн-фойдаланувчиларда катта қизиқиш ва шов-шув уйғотди. Энг юқори фаолликни Тошкент аҳолиси, айниқса 25-34 ёшдаги ёш фойдаланувчилар кўрсатди: ишга туширилган пайтдан бошлаб 80 кун ичида улар энг турли хил маҳсулот категорияларида энг кўп харидларни амалга оширишди. Ёши каттароқ фойдаланувчилар харид қилишда вазминроқ бўлишди, бироқ айрим категорияларда, масалан, маиший техника ва болалар товарларида ёшлардан қолишмайдиган фаолликни кўрсатишди.
«Listee» жамоаси томонидан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда энг оммабоп маҳсулот категориялари кийим-кечак ва электроника (27%), таъмирлаш учун товарлар (17%) ҳамда болалар товарлари (16%) ҳисобланади. Сотувчиларга келсак, таҳлил шуни кўрсатдики, платформада рўйхатдан ўтган ҳар бир сотувчи камида иккитадан эълон яратиб бўлган. Барча тақдим этилган категориялар орасида сотувчилар сони бўйича кийим-кечак ва пойабзал (48%), косметика (28%), шунингдек, электроника ва уй-розғор буюмлари (22%) етакчилик қилмоқда. «Listee» муаллифлари томонидан ваъда қилинган битимларнинг юқори даражада ҳимоялангани ҳам ўз самарадорлигини кўрсатди ва фойдаланувчилар томонидан ижобий кутиб олинди.
Платформа ишга туширилганда эълон қилинганидек, лойиҳа жамоаси ва воситачи-ҳамкорлар битимларнинг барча босқичларида хавфсизликни таъминламоқда. Харидорлар ва сотувчилар ўртасидаги мулоқот фақат илова ичида амалга оширилади — фойдаланувчиларнинг шахсий контакт маълумотлари ҳеч қаерда кўринмайди. Харидлар учун тўлов ҳам илова орқали ўтади, тўланган товар эса ҳамкорликдаги буюртмаларни бериш пунктларига етказилади.
Бундан ташқари, фойдаланувчиларга тўғри танлов қилишда ваъда қилинган рейтинг тизими ҳам ёрдам беради, у нафақат умумий кўрсаткичларни, балки битимларни амалга ошириш тезлиги ва эълонларнинг ёзилиш сифати каби тафсилотларни ҳам ҳисобга олади. Виталий Тумановнинг ўзи тест тариқасидаги ишга тушириш натижаларидан мамнун ва платформанинг келажаги буюк эканини кўрмоқда.
«Дастлабки 80 кун Ўзбекистонда ресейлга қизиқиш борлигини кўрсатди: фойдаланувчилар буюмларни жойлаштиришмоқда ва платформа орқали биринчи битимларни амалга оширишмоқда, — дейди у. — Биз маҳаллий жамоа билан биргаликда Listee'ни ривожлантиришда давом этамиз».
Ўзбекистондаги муваффақиятли старт «Listee» жамоаси учун охирги чегара эмас: энди платформани бутун Марказий Осиё бўйлаб, кейинчалик эса Жануби-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқда ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бунда ўзбекистонлик фойдаланувчилар фаоллигининг таҳлили давом эттирилади ва илованинг кейинги ривожланишида ҳисобга олинади.

