Янги Тоşкентга трамвай қатновини йöлга қöйиş муҳокама қилинди
Янги Тоşкентга трамвай қатновини йöлга қöйиş масаласи Франсиядан келган компаниялар вакиллари билан муҳокама қилинди. Музокараларда янги şаҳарнинг сув, иссиқлик ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириş имкониятлари ҳам кöриб çиқилди.

Янги Тоşкентда трамвай қатновини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди
«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистонга ташриф буюрган делегацияга Франсия Европа ва ташқи ишлар вазирининг шаҳарлар ва транспортни барқарор ривожлантириш масалалари бўйича махсус вакили Жерар Волф бощилик қилган.
Ташриф доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида музокаралар ўтказилган. Унда Алстом, СУЕЗ, Веолиа, ЭДФ, МНД, Дассаулт Сйстèмес, ИВЕСО ҳамда Вилмотте & Ассосиéс компаниялари вакиллари қатнашган.
Томонлар энергетика, транспорт, сув таъминоти, коммунал хўжалик, рақамлаштириш, туризм ва шаҳарсозлик соҳаларига Франсия инвестициялари ҳамда замонавий технологияларини жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилган. Шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш ва коммунал тизимлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Делегация Янги Тоşкентга ҳам бориб, ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини кўриб чиққан. Трамвай қатновидан ташқари, сув тозалаш тизимларини ривожлантириш, иссиқлик таъминотини модернизация қилиш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва «ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинган.
Янги шаҳарда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳам ҳамкорлик йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилган.
Шунингдек, Франсия тараққиёт агентлиги ва ихтисослашган компаниялар билан алоқаларни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинган. Учрашувлар якунида томонлар қўшма инвестиция ташаббусларини илгари суришга қизиқиш билдирган.

