Маҳаллий

Гонконг Хитой ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси Янги Тошкентга қизиқиш билдирди

Гонконг Хитой ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси Янги Тошкентга қизиқиш билдирди

«Янги Тошкент» дирекциясида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Саидкаҳҳор Холхўжаев Гонконг Хитой ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (CMA) президенти Винко Ло бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда саноат, савдо, молия ва замонавий технологиялар соҳаларида фаолият юритаётган Гонконгнинг йирик компаниялари ва молия институтлари вакиллари ҳам иштирок этди.

Суҳбат давомида хорижий делегацияга республиканинг инвестициявий салоҳияти, амалдаги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, хорижий инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари тақдим этилди.

Томонлар Янги Тошкентни қуриш лойиҳалари, замонавий инфратузилмани шакллантириш, тижорат объектлари ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини барпо этиш, шунингдек, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашув иштирокчилари саноат кооперациясини ривожлантириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, илғор технологияларни жорий этиш ва қўшма корхоналарни ишга тушириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Музокаралар якунлари бўйича қўшма инвестициявий ташаббусларни кейинчалик ишлаб чиқиш учун аниқ йўналишлар белгилаб олинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.