Янги қонун қабул қилингач, латин ёзувидаги ўзбек алифбосида нималар ўзгаради
2026 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-1184-сонли қонунга кўра, ўзбек алифбосида бир нечта ҳарфнинг ёзилиши ўзгаради. O‘ ва G‘ бирикмалари Ö ва Ğ ҳарфларига, Sh ва Ch эса Ş ва Ç ҳарфларига алмаштирилади. Натижада алифбо 28 та ҳарф ва битта апостроф белгисидан иборат бўлади. Бунда ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар со […]

Янги қонун қабул қилинганидан кейин ўзбек лотин алифбосида нималар ўзгаради
2026 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-1184-сонли қонунга мувофиқ, лотин ёзувидаги ўзбек алифбосида бир қатор ҳарфларнинг ёзилиши ўзгаради. O‘ ва G‘ бирикмалари Ö ва Ğ ҳарфларига, Sh ва Ch эса Ş ва Ç ҳарфларига алмаштирилади. Натижада алифбо 28 та ҳарф ва битта тутруқ белгисини (апостроф) ўз ичига олади.
Шу билан бирга, эски ёзувдаги ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучини сақлаб қолади. Ҳарфларнинг олдинги вариантларидан давлат органлари рамзларида, пешлавҳалар ва кўрсаткичларда ҳам фойдаланишга рухсат берилади.
Эски белгиларни тегишли объектлар эскиргунча ёки янги қоидаларга ўтиш учун белгиланган муддат тугагунча қолдириш мумкин бўлади. Қонун расмий эълон қилинганидан олти ой ўтгач кучга киради.

