Маҳаллий

Янги ўқув йилида 806 мингдан зиёд 6 ёшли бола мактабга тайёрлов гуруҳларига қамраб олинади

2026/2027 ўқув йилида Ўзбекистонда 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳларига қамраб олиш даражасини 99,3 фоизга

Янги ўқув йилида 806 мингдан ортиқ 6 ёшли болалар мактабга тайёрлов гуруҳларига жалб этилади.

Э-қарор тизимида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026/2027 ўқув йилига мактабгача таълим ташкилотларини тайёрлаш ва болаларни қабул қилиш жараёнини самарали ташкил этишга доир буйруғи эълон қилинди. Ҳужжатнинг иловалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026-йил 18-августдаги 299-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Ушбу ҳужжатга кўра, 2026/2027 ўқув йилида республика бўйича жами 811 минг 586 нафар 6 ёшли бола рўйхатга олинган. Уларнинг 806 минг 290 нафари мактабга тайёрлов гуруҳларига қамраб олиниши режалаштирилган бўлиб, бу қамров даражасини 99,3 фоизга етказишни назарда тутади.

Мактабга тайёрлов гуруҳлари билан қамраб олинмаган 6 ёшли болалар учун 485 та бир йиллик бепул мажбурий тайёрлов гуруҳи ташкил этилади. Ушбу гуруҳларга жами 13 минг 104 нафар болани жалб қилиш кўзда тутилган.

Шундан:

— умумий ўрта таълим мактабларида 413 та гуруҳ ташкил этилиб, 11 минг 163 нафар бола;

— давлат мактабгача таълим ташкилотларида 65 та гуруҳ очилиб, 1 минг 766 нафар бола;

— бошқа мос биноларда 7 та гуруҳ ташкил қилиниб, 175 нафар бола қамраб олинади.

Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, аввал ҳудудлардаги 6 ёшли болалар хатловдан ўтказилади. Хатлов натижасида тайёрлов билан қамраб олинмаган болалар мавжуд бўш гуруҳ ва ўринларга жойлаштирилади.

Шундан сўнг ҳам қамровдан ташқарида қолган болалар учун умумтаълим мактаблари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, «Келажак марказлари» ва бошқа обьектларнинг бўш хоналарида янги тайёрлов гуруҳлари ташкил этилади. Уларни сентябр–октябр ойларида ишга тушириш белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.