Маҳаллий

Боғчаларда янги ўқув йилидан қандай ўзгаришлар бўлади?

2026-2027 ўқув йилидан мактабгача таълим ташкилотларида «Илк қадам» миллий ўқув дастурининг учинчи нашри жорий этилади, ўйинга асосланган таълим кенгайтирилади. Шунингдек, педагогларнинг сунъий интеллект ва рақамли ресурслардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Боғчаларда янги ўқув йилидан бошлаб қатор ўзгаришлар кутилмоқда. Бу ўзгаришлар мактабгача таълим ташкилотларини 2026-2027 ўқув йилига пухта тайёрлаш, таълим-тарбия жараёнини замонавий талаблар асосида ташкил этиш ҳамда болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган асосий вазифалар доирасида белгиланди.

Янги ўқув йилида таълим-тарбия жараёнига "Илк қадам" миллий ўқув дастурининг учинчи нашри жорий этилади. Шунингдек, "Бола, ўйин ва педагог" лойиҳаси асосида ўйинга асосланган таълимни босқичма-босқич йўлга қўйиш режалаштирилган.

Болаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришда "Қувноқ математика" ҳамда "Билағон болажон" ўқув-методик мажмуаларидан самарали фойдаланиш ҳам устувор вазифалардан бири этиб белгиланди.

Бундан ташқари, мактабгача ёшдаги болаларда экологик маданият ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга эътибор кучайтирилади. Боғчаларда болалар учун хавфсиз ва уларнинг ривожланишига хизмат қилувчи таълим муҳитини яратиш кўзда тутилган.

Янги ўқув йилида педагогларнинг касбий компетенсияларини узлуксиз ривожлантириш ҳам муҳим йўналишлардан бири бўлади. Хусусан, тарбиячи ва педагогларнинг замонавий таълим технологиялари, сунъий интеллект ҳамда рақамли ресурслардан фойдаланиш бўйича кўникмаларини такомиллаштириш режалаштирилган.

Белгиланган чора-тадбирлар мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия сифатини ошириш, замонавий ёндашувларни кенгроқ татбиқ этиш ва болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароит яратишга қаратилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.