Мактабларда 2-сентябрдан янги ўқув йили бошланади
Биринчи синфга қабул қилинадиган 795 мингдан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси»

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатимиз мактабларида 2026/2027 ўқув йили 2-сентябрда старт олади.
Республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида янги – 2026/2027 ўқув йилининг дарс жараёнлари жорий йилнинг 2-сентябр, чоршанба кунидан бошланади.
Шу йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 795 мингдан зиёд ўқувчига 12 турдаги ўқув қуролларини ўз ичига олган "Президент совғаси" тантанали равишда топширилади.

