Маҳаллий

Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари талабалари учун давлат гранти танловига аризалар қабули бошланди

Танловда хорижий олий таълим ташкилотларининг Ўзбекистондаги филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига қабул қилинган, давлат гранти квоталари ажратилган таълим соҳаларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишлари мумкин.

Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари талабалари учун давлат гранти танловига ариза топшириш бошланди

Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотлари талабаларига ажратилган мақсадли давлат грантлари танловида қатнашиш учун аризалар қабул қилинмоқда.

Аризалар 2026-йил 10-октабрдан 17-октабргача, шу куни ҳам, my.uzbmb.уз манзили орқали қабул қилинади.

Танловда хорижий олий таълим ташкилотларининг Ўзбекистондаги филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига қабул қилинган, давлат гранти квоталари ажратилган таълим соҳаларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этиши мумкин.

Талабалар тегишли таълим йўналишлари учун белгиланган фанлар мажмуаси бўйича саралаш имтиҳонларида қатнашади. Тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.

Жорий йилда давлат олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида мос фанлар мажмуаси бўйича қатнашган талабалар ҳам ўзлари тўплаган баллар билан танловда иштирок этиши мумкин.

Давлат грантлари белгиланган минимал ўтиш балини тўплаган талабалар орасидан баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда, ажратилган квоталар доирасида тақсимланади.

Танлов якунига кўра давлат грантига тавсия этилган талабаларга грант бутун ўқиш муддати учун берилади. Бунда грант олган талабалар ўқишни тугатгач, белгиланган тартибда давлат ёки давлат улуши мавжуд ташкилотларда камида 3 йил ишлаш мажбуриятини олади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.