Хорижий фондлардан Мовароуннаҳр мутафаккирларининг 458 та электрон қўлёзмаси тўпланди

Хорижий фондлардан Мовароуннаҳр мутафаккирларининг 458 та электрон қўлёзмаси тўпланди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди. Ушбу даврда марказ мутахассислари томонидан буюк илоҳиётшунос ва мутафаккирлар, жумладан, Имом Бухорий, Имом Зарнужий ва Имом Ғазолийнинг 7 та нодир асари ўзбек тилига таржима қилинди.
«Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остидаги маънавий-маърифий фаолият доирасида марказ томонидан 190 та тадбир ўтказилди. Рақамли платформаларда 298 та видеодарс, 165 та қисқа видеоролик ҳамда 385 та аудио ва видеораддия жойлаштирилди. Илмий йўналишда 19 та илмий нашр ва 39 та мақола тайёрланди, хорижий фондлардан эса «Саҳиҳ ал-Бухорий» асари ва Мовароуннаҳр мутафаккирлари меросига оид қўлёзмаларнинг 458 та электрон нусхаси тўпланди.
Халқаро ҳамкорлик соҳасида марказ 130 дан ортиқ тадбир ташкил этди ва хорижий университетлар ҳамда илмий марказлар билан 10 та меморандум имзолади. Бундан ташқари, дунёнинг 6 мамлакатидан 12 нафар тадқиқотчи ташкилот базасида илмий стажировка ўтади.

