Ўзбекистондаги энг кўп хорижий корхоналар Хитойга тегишли — статистика
Мамлакатимизда хорижий инвестициялар иштирокидаги 21,5 мингга яқин корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда

Ўзбекистондаги энг кўп хорижий корхоналар Хитойга тегишли — статистика
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил 1-сентябр ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 21 490 та корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда.
Шулардан 4 758 таси қўшма корхона, 16 732 таси эса хорижий корхона ҳисобланади.
Сўнгги беш йил ичида хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналар умумий сони 1,7 баробарга ошган. Шу билан бирга, хорижий корхоналарнинг жами таркибдаги улуши 56,2 фоиздан 77,9 фоизгача кўпайган.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи 10 давлат:

