Хива—Бухоро йўналишида янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

Хива—Бухоро йўналишида янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
9-сентябрдан бошлаб Хива—Бухоро—Хива йўналишида замонавий тезюрар СРРС-Далиан электропоездлари қатнай бошлайди. Беш вагондан ташкил топган поездда 415 та эконом класс ўриндиғи мавжуд.
707-сонли Хива—Бухоро-1 поезди сешанбадан ташқари ҳафтанинг барча кунлари ҳаракатланади. У Хивадан 09:55 да жўнаб, Бухорога 14:32 да етиб боради. 706-сонли Бухоро-1—Хива поезди эса душанбадан ташқари барча кунлари қатнайди: Бухородан 15:45 да йўлга чиқиб, Хивага 20:25 да келади.
Шунингдек, 14-сентябрдан Бухоро-1—Тошкент йўналишида 701-сонли электропоезд ҳар душанба куни, 15-сентябрдан эса 702-сонли Тошкент—Бухоро-1 поезди ҳар сешанба куни қатнайди.
Янги қатновлар сабабли 56, 58, 127/128, 301, 6412 ва 6353-сонли айрим йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилади. Йўловчиларга сафарларини режалаштиришда янгиланган жадвални инобатга олиш тавсия этилди.
Поездда 586 ўриндиқ бўлиб, жами 1154 тагача йўловчи сиғими мавжуд.

