Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев янги темирйўл орқали Урганчдан Хивага борди

Шавкат Мирзиёев янги темирйўл линияси орқали Урганчдан Хивага етиб келди.

17-август куни Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аеропорти ва Хива темирйўл бекатини боғловчи янги темирйўл линияси билан танишди ва ушбу йўналишга қўйилган янги электропоездда Хивага келди.

Президент матбуот хизматининг маълумотига кўра, 225 миллиард сўм қийматидаги лойиҳа доирасида Урганч халқаро аеропорти ва темирйўл вокзалини боғловчи 11 километрлик янги темирйўл линияси қурилди. Бу йўналишда битта бекат, кўприк, автомобил йўллари билан кесишмалар ва 25 та сув ўтказиш иншооти барпо этилди.

Янги йўналиш орқали йилига қарийб 650 минг нафар маҳаллий ва хорижлик сайёҳни ташиш имконияти яратилди. Хива ва Урганч ўртасидаги қатнов вақти икки баробар қисқариб, 80 дақиқадан 40 дақиқага тушади. 30 га яқин янги иш ўрни ташкил этилди. Аеропорт ва темир йўлни бевосита боғлайдиган бундай лойиҳа мамлакатда биринчи марта амалга оширилди. Урганч халқаро аеропорти – Хива йўналишида Хитойда ишлаб чиқарилган СР200Ж электропоезди қатнови йўлга қўйилмоқда.

Олти вагондан иборат мазкур электропоезд бир вақтнинг ўзида қарийб 400 нафар йўловчини ташиш имкониятига эга. У соатига 160 километргача тезликда ҳаракатланади. Вагонларда ВИП, бизнес ва эконом-класс ўринлари, бепул Ви-Фи, электрон қурилмаларни қувватлаш имконияти, замонавий кондиционер ва иситиш тизимлари мавжуд. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам зарур шароитлар яратилган.

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди. Хивада президент Урганч халқаро аеропорти ва Хива темирйўл вокзалини боғлайдиган йўналишда қатновга қўйиладиган янги троллейбусларни ҳам кўздан кечирди.

Қайд этилишича, 2026-йил июл ойида Хитойдан олиб келинган 10 та троллейбус замонавий автоном ҳаракатланиш тизими билан жиҳозланган бўлиб, электр тармоғига уланмаган ҳолда ҳам 100 километргача йўл босиши мумкин. Ҳар бир троллейбус 87 нафар йўловчига мўлжалланган. Уларда ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ва болали йўловчилар учун қулайликлар, УСБ ва Тйпе-С портлари, ички ва ташқи кузатув камералари ўрнатилган. Шунингдек, ҳайдовчи ҳолатини кузатиш, ҳаракат йўлагидан чиқиб кетишдан огоҳлантириш ва автоматик ёнғин ўчириш каби хавфсизлик тизимлари мавжуд.

Ушбу замонавий транспорт воситаларини олиб келиш ташаббуси президентнинг ўтган йилги Хоразм вилоятига ташрифи давомида илгари сурилган эди.

Давлат раҳбари транспорт турларини ўзаро уйғунлаштириш аҳоли ва сайёҳлар учун қулайлик яратиш, йўлга кетадиган вақтни қисқартириш ҳамда ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Мутасаддиларга йўловчилар учун хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.