Урганч ва Хива ўртасида тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Чипта нархи 25 минг сўм

Урганч ва Хива ўртасида тезюрар электропоезд қатнови бошланди. Чипта нархи 25 минг сўм
Урганч Аеровокзал—Хива—Урганч Аеровокзал йўналишида Хитой компанияси ишлаб чиқарган СР200Ж русумли тезюрар электропоезд йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади.
6 та вагондан иборат ушбу поезд 415 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, 160 км/соат тезликда ҳаракатланади. Унда “Эсоном” тоифасидаги қулай ўриндиқлар, ҳар бир ўриндиқда УСБ қувватлантириш қурилмалари, иқлим назорати тизими ҳамда ногиронлиги бўлган йўловчилар учун махсус жойлар мавжуд.
7055-сонли Урганч Аеровокзал—Хива поезди Урганч Аеровокзалдан 08:40 да жўнаб, 08:59–09:02 оралиғида Урганч бекатида тўхтайди ва 09:22 да Хивага етиб боради.
7058-сонли Хива—Урганч Аеровокзал поезди эса Хивадан 21:00 да йўлга чиқиб, 21:20–21:23 да Урганчда тўхтайди ва 21:42 да Урганч Аеровокзалига етиб келади.
Чипта нархлари: катталар учун — 25 минг сўм; болалар учун — 14 минг сўм.
Чипталарни электрон платформа орқали харид қилиш мумкин. Маълумот учун 1005 қисқа рақамига мурожаат қилиш керак.
Шавкат Мирзиёев 17-август куни Урганч халқаро аеропорти ва Хива темирйўл бекатини боғлайдиган линия билан танишиб, бу йўналишга қўйилган янги электропоездда Хивага келганди.
Қиймати 225 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида Урганч халқаро аеропорти ва темирйўл вокзалини боғловчи 11 километрлик янги темирйўл линияси қурилган. Унда бир бекат, кўприк, автомобил йўллари билан кесишмалар ва 25 та сув ўтказиш иншооти барпо этилган.

