Хива ва Бухоро ўртасида Хитой электропоезди қатнай бошлайди
Урганч аэропорти ва Хива ўртасидаги поезд йўналиши Когонгача («Бухоро-1» вокзали) узайтирилди. Ҳафтада бир марта қатнов Тошкентгача амалга оширилади. Линияда Хитойнинг CRRC Dalian компанияси томонидан ишлаб чиқарилган CR200J электропоездлари ҳаракатланади.

Хива ва Бухоро ўртасида Хитой электропоезди қатнай бошлайди
9 сентябрдан бошлаб Хива ва Бухоро ўртасида Хитойнинг CRRC Dalian компанияси томонидан ишлаб чиқарилган CR200J электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси маълум қилди.
Гап сентябрь ойи бошидан буён Урганч аэропорти ва Хива ўртасида қатнаётган ўша поезд ҳақида бормоқда. Эндиликда йўналиш Когонда жойлашган «Бухоро-1» вокзалигача узайтирилади. Поездлар ҳафтасига олти кун қатнайди.
14 сентябрдан бошлаб поезд ҳафтада бир марта Тошкентгача ҳаракатланади.
Янги поезд ишга туширилиши муносабати билан қуйидаги поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилмоқда:
Эслатиб ўтамиз, CR200J поезди иқлим назорати тизимига эга олтита вагондан иборат бўлиб, эконом-классда 415 нафар йўловчига мўлжалланган. Унинг максимал тезлиги соатига 160 км ни ташкил этади.
Ҳозирда Ўзбекистонда шундай электропоездлардан иккитаси бор. Яқин вақт ичида Тошкент ва Андижон ўртасида иккинчи таркибни ишга тушириш кутилмоқда.

