Хитойнинг сунъий интеллект пуфаги ёрила боşлади - ОАВ
Яқин-яқингаçа кескин öсиşни боşдан кеçирган Хитойнинг сунъий интеллект иşлаб çиқувçи компаниялари аксиялари сöнгги ойларда şиддат билан пасайиб бормоқда.

Хитойнинг сунъий интеллект пуфаги ёрила бошлади - ОАВ
2026-йил июл ойидан бери Şанхай биржасининг СТАР50 технологик индекси 40 фоизга тушиб кетди, унинг таркибига кирувчи компанияларнинг капиталлашуви эса 480 миллиард долларга камайди.
«Фонд бозори ақл бовар қилмас спекулятив пуфакка айланиб қолди», - деб Реутерс агентлиги фонд менежери Дун Баоçженнинг сўзларидан иқтибос келтирди. Унинг таъкидлашича, ушбу пуфак «айни пайтда ёрилмоқда».
Голдман Сачс маълумотларига кўра, Хитойдаги барча компаниялар бозор капиталлашувининг 42 фоизи ва савдо айланмасининг 57 фоизи сунъий интеллект компаниялари аксиялари ҳиссасига тўғри келиши вазиятни янада оғирлаштирмоқда.
Масалан, аксияларини бирламчи жойлаштириш (ИПО) вақтида хусусий инвесторлар томонидан талаб таклифдан 8 минг баравар ошиб кетган робот ишлаб чиқарувчи Унитрее компаниясининг аксиялари август ойида савдолар бошланганидан буён икки баравар арзонлашди. Чип ишлаб чиқарувчи СХМТ компаниясининг қимматли қоғозлари сўнгги бир ой ичида ўз қийматининг чорак қисмидан кўпроғини йўқотди. Ўтган йили биржага чиқиш чоғида нархи мос равишда 700 ва 400 фоизга осмонга сакраган МетаХ Интегратед Сирсуиц ҳамда Мооре Тҳреадс Течнологй чип ишлаб чиқарувчиларининг аксиялари ҳам июл ойидан бери икки баравар арзонлашди.
Экспертларнинг сўзларига кўра, аксияларнинг қулашига битта аниқ сабаб йўқ, бунда бир нечта омиллар ўз таъсирини ўтказган: юқори нархлар, солиқ мажбуриятлари, шунингдек, АҚШ ёки бошқа давлатлар маълумотларни қайта ишлаш марказларида Хитой ускуналаридан фойдаланишни тақиқлаб қўйиши мумкинлиги хавфи.
Шу билан бирга, айрим мутахассислар аксияларнинг ҳозирги ёппасига сотилишида ҳеч қандай фалокат кўрмаяпти. Хусусан, шу ой бошида Голдман Сачс томонидан эълон қилинган янгиланган тавсиялар рўйхатида сунъий интеллект соҳасидаги ўнлаб Хитой компаниялари қаторида Иннолигҳт ва СХМТ ҳам қайд этилган. Ўз навбатида, БНП Парибас Сесуритиес эксперти Уилям Браттон ҳам бозордаги жорий ҳолат харидлар учун яхши имконият яратаётганини таъкидлади.

