Хитойда сунъий интеллект ёрдамида яратилган илк дорини ишлаб чиқаришга рухсат этилди

Хитойда сунъий интеллект ёрдамида яратилган илк дори ишлаб чиқаришга рухсат олди
Хитойда сунъий интеллект кўмагида яратилган биринчи инновацион дори Тиббий буюмлар миллий бошқармаси (НМПА) томонидан маъқулланди. Янги дори моддаси аниқланганидан бошлаб одамларда синовдан ўтказилгунига қадар атиги уч ярим йил вақт сарфланди. Бу ҳақда Вестлейк университетига таяниб Глобал Тимес хабар берди.
Мпросевир номли ушбу препарат Вестлейк университети, Вестлейк лабораторияси ва Вестлаке Пҳармасеутисалс компанияси томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Бошқарма уни катталардаги енгил ва ўртача оғирликдаги СОВИД-19 инфексиясини даволаш учун сотувга шартли равишда рухсат берди.
Синхуа ахборот агентлиги маълумотига кўра, бу дори илгари Хитойда ҳам, хорижда ҳам сотувга чиқарилмаган янги препарат ҳисобланади. У бутунлай янги кимёвий тузилишга, янги таъсир механизмига ва аниқ клиник қийматга эга бўлган мутлақо янги ишланмадир.
Мазкур дори “ДНК билан кодланган кутубхона технологияси” (ДЕЛ) асосида муваффақиятли тасдиқланган дунёдаги илк кичик молекулали инновацион препарат бўлди. Тиде Невсъга кўра, бу ДЕЛ технологияси консепсияси илгари сурилганидан 34 йил ўтиб эришилган тарихий натижадир.
Олимлар ишнинг бошидаёқ сунъий интеллект ва ДЕЛ технологиясини биргаликда қўллади. Сунъий интеллект нотўғри бирикмаларни чиқариб ташлаб, дори бўлиш эҳтимоли юқори бўлган моддаларни саралади. Мпросевирни топиш учун 49 миллиардта бирикмадан иборат улкан базадан фойдаланилди. Аввал шу базадан 100 дан ортиқ мос модда ажратиб олинди.
Одатда 100 дан ортиқ моддани алоҳида синаш учун жуда кўп вақт ва ресурс талаб этилади. Аммо сунъий интеллект бу рўйхатни бир неча кунда 9 тагача қисқартирди. Ушбу тўққизта молекуланинг фаоллик тести натижасида улардан олтитаси юқори фаоллик кўрсатгани аниқланди. Бу эса тахминий аниқлик даражаси жуда юқори эканини кўрсатди.
Заҳарлилик, моддалар алмашинуви ва бошқа синовлардан сўнг олимлар якунда ВЛУ6937 молекуласини энг мақбул модда сифатида танлади. Тадқиқотчилар гуруҳининг айтишича, Мпросевир дори воситаларини сунъий интеллект ёрдамида яратиш ҳозирги кунда жуда самарали ва амалга ошириш мумкин бўлган жараён эканини исботлади.
Кейинги икки йил давомида жамоа ушбу молекула устида тўлиқ такомиллаштириш ишларини олиб борди. Унинг фаоллиги оширилди, дори хусусиятлари яхшиланди, токсиклиги камайтирилди. Шунингдек, трубкадаги ва сичқонлардаги тажрибалардан тортиб клиник синовларгача бўлган босқичлар босиб ўтилди. Сунъий интеллект бу босқичда ҳам муҳим рол ўйнади.
Сунъий интеллект инсулт эҳтимолини кўрсатиб, болани шифокорга олиб боришни тавсия қилган. Она болани шифохонага олиб борган. Бироқ кўрикдан сўнг шифокорлар уни уйига жўнатган.

