Корхоналарга сунъий интеллект жорий қилиш харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади
Ўзбекистонда “10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури бошланади. Дастур доирасида корхоналарга сунъий интеллект жорий қилиш харажатининг 50 фоизи компенсация қилинади. Шунингдек, тадбиркорлар фойдаланиши учун тайёр СИ дастурлари очиқ платформага жойлаштирилади. Янги маҳсулот учун СИ моделини яратишда Ўзбекистондаги биринчи суперкомпютердан бепул фойдаланиш имкони берилади. Илмий-тадқиқот харажатлари ҳам бюджетдан қопланади.

Корхоналарга сунъий интеллектни татбиқ этиш харажатларининг ярми қоплаб берилади.
Ўзбекистонда “10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури ишга туширилмоқда. Ушбу дастур доирасида корхоналарга сунъий интеллект тизимларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи компенсация қилинади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди.
Таъкидланишича, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида биринчи суперкомпютер кластери фаолият бошлади. Келгуси йилда унинг қуввати уч баробар оширилади. Янги маҳсулотлар учун сунъий интеллект моделини яратишда ушбу суперкомпютердан бепул фойдаланиш имконияти тақдим этилади. Шунингдек, илмий-тадқиқот харажатлари ҳам давлат бюджетидан қопланади.
Бундан ташқари, тадбиркорлар фойдаланиши учун тайёр сунъий интеллект дастурлари очиқ платформага жойлаштирилади. Дастурнинг дастлабки босқичига камида 100 миллион доллар ажратилади.
Тўқимачилик соҳасидаги тажриба электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноатига ҳам татбиқ этилади. Ушбу корхоналарда автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

