Хитойда миниб юриш мумкин бўлган робот-от яратилди

Хитойда минишга мўлжалланган робот-от яратилди.
Хитойнинг ДахАИ стартапи томонидан ишлаб чиқилган тўрт оёқли Қижи Х1 роботи тақдим этилди. Ушбу робот ташқи кўринишидан моторли, катталаштирилган робот-итни эслатади.
Қижи Х1 300 килограммгача юк кўтариш имкониятига эга бўлиб, максимал тезлиги соатига 9,6 километрни ташкил этади. Бир марта қувватланганда эса 40 километргача масофани босиб ўта олади.
Роботнинг намойиши акс этган видео интернетда кенг тарқалди. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, робот мураккаб ҳудудларда, жумладан, тик қияликлар, лой ва шағалли йўлларда мустақил ҳаракатлана олади. Шунингдек, ундан реал шароитларда транспорт воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.
Келажакда Қижи Х1 роботидан оғир юкларни ташиш ва қутқарув операцияларида фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар робот-от ҳақида турли хил фикрлар билдиришмоқда. Масалан, Реддит фойдаланувчиларидан бири ҳазил тариқасида шундай ёзган: “Технологиялар ривожлангани сабаб оддий от эскириб қолганининг иккинчи ҳолати”.

