Тесла Хитойдан қарийб 3 млн автомобилини чақириб олади

Тесла Хитойда қарийб 3 миллионга яқин электромобилини қайтариб олмоқда, бу мамлакат тарихидаги энг йирик автомобил чақириб олиш кампанияларидан бири ҳисобланади, деб хабар беради Реутерс.
Бу чақириб олиш Хитойда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган Модел 3, Модел Й, Модел С ҳамда Модел Х автомобилларини қамраб олади ва 25-сентябрдан бошланади.
Хитой регуляторининг маълумотларига кўра, баъзи Тесла автомобилларида салон ичидаги фавқулодда механик эшик очгичлари интерьер рангига жуда ўхшаш бўлгани сабабли уларни тезда топиш ва ишлатиш қийин. Кучли тўқнашув натижасида автомобилнинг паст кучланишли электр тизими ишдан чиққан тақдирда, бу йўловчиларнинг машинадан чиқишини ёки қутқарувчиларнинг эшикни очишини қийинлаштириши мумкин.
Ушбу муаммони ҳал қилиш учун Тесла автомобилларга огоҳлантирувчи белгилар ўрнатади. Бундан ташқари, масофавий ОТА янгиланиши орқали авариядан кейин ойналарни автоматик тушириш функсияси қўшилади.
Чақириб олиш доирасига 973 мингдан ортиқ Модел 3 ва 1,95 миллиондан зиёд Модел Й, шунингдек, қарийб 35,6 минг импорт қилинган Модел 3, 8,3 минг Модел Х ва 2,1 минг Модел С киради.
**Яна 2,74 миллион Тесла автомобилида бошқа муаммо аниқланган**
Бундан ташқари, Хитойда ишлаб чиқарилган 2,74 миллион дона Модел 3 ва Модел Й автомобилларида ҳайдовчининг эътиборини назорат қилиш тизими етарли эмаслиги аниқланган.
Регуляторга кўра, автомобил ёрдамчи бошқарув режимига ўтганда мавжуд тизим ҳайдовчи йўлдан кўзини узганини етарлича самарали аниқламайди. Бу ҳайдовчи ўз вақтида бошқарувга аралашмаса, тўқнашув хавфини ошириши мумкин.
Тесла ушбу автомобилларнинг дастурий таъминотини ҳам масофадан янгилайди. Янгиланиш рулдаги босим назоратига қўшимча равишда салон камераси орқали ҳайдовчининг эътиборини кузатишни кучайтиради. Кўпчилик автомобил эгалари сервис марказига бориши шарт бўлмайди.
**Хитойда жами 4,3 миллион автомобил чақириб олинмоқда**
Тесла билан бирга Хиаоми, Леапмотор, Хпенг, Геелй ва яна бир нечта ишлаб чиқарувчилар ҳам фавқулодда ҳолатда эшикларни очиш билан боғлиқ хавфлар сабаб автомобилларини чақириб олмоқда. Жами кампания қарийб 4,3 миллион автомобилни қамраб олган ва Хитой тарихидаги энг йирик автомобил чақириб олиш ҳолати ҳисобланади.
Муаммо электрон ёки яширин эшик тутқичлари билан боғлиқ бир нечта авариялардан сўнг жиддий эътиборга тушди. Хитой ОАВ 2025-йилда Хиаоми СУ7 автомобили ҳалокатга учраб ёниб кетганида ташқаридаги одамлар эшикларни оча олмагани сабаб ҳайдовчини қутқаришнинг имкони бўлмаганини хабар қилганди.
Хитой 2027-йилдан яширин эшик тутқичларини тақиқлашни режалаштирмоқда. Бундай дизайнни оммалаштирган компаниялардан бири Тесла бўлиб, кейинчалик уни кўплаб Хитой электромобил ишлаб чиқарувчилари ҳам қўллай бошлаган.
**Тесла аввал ҳам Хитойдан миллионлаб автомобилини чақириб олган**
2024-йил январида Тесла ҳайдовчига ёрдам берувчи тизимдаги муаммо сабаб Хитойдаги 1,6 миллиондан ортиқ электромобилини чақириб олган эди. Носозлик тўқнашув хавфини ошириши мумкинлиги айтилган ва уни дастурий янгиланиш орқали бартараф этиш режалаштирилган.
Ўша йилнинг августида компания Хитойда сотилган яна 1,68 миллион автомобилини юкхона эшиги билан боғлиқ носозлик сабаб чақириб олган. Муаммо олд юкхона қопқоғи тўлиқ ёпилмай, ҳаракат вақтида очилиб кетиши мумкинлиги билан боғлиқ эди.

