Хавфли касаллик саналадиган қандли диабетнинг 9 аломати

Хавфли касаллик ҳисобланган қандли диабетнинг 9 та белгиси
Шифокорлар диабетни "кўп найрангли" касалликлардан бири деб аташлари бежиз эмас: унинг дастлабки босқичларида инсон ҳеч қандай оғриқ сезмайди ва деярли шикоятлар бўлмайди. Аммо соғлиғингизга эҳтиёткорлик билан ёндашсангиз, баъзи ўзгаришларни пайқашингиз мумкин.
**Биринчи турдаги диабет белгилари**
Биринчи турдаги диабет кўпинча жуда тез ривожланади ва аниқ аломатлар билан намоён бўлади. Иштаҳа кескин очилади, аммо шунга қарамай, одам сезиларли даражада вазн йўқотади. Доимий чарчоқ, кучли чанқоқ, тез-тез ҳожатхонага бориш истаги пайдо бўлади – баъзан кечаси бир неча марта туришга тўғри келади. Симптомлар одатда тўсатдан пайдо бўлади ва уларни сезмаслик деярли имконсиз.
**Иккинчи турдаги диабет белгилари**
Ушбу турдаги диабет энг кенг тарқалган бўлиб, шу билан бирга, уни ташхислаш қийинроқ. Чунки касаллик секин ривожланади ва аломатлар енгил бўлади. Бу ҳолда нималарга эътибор бериш керак?
1. **Кучли чанқоқ.** Одам аввалгидан кўра кўпроқ суюқлик ичишни хоҳлайди ва баъзи ҳолларда истеъмол қилинадиган суюқлик миқдори кунига 3-5 литргача ошади.
2. **Вазн йўқотиш.** Турмуш тарзи ва одатий овқатланиш бир хил бўлиб қолса ҳам, вазн тезда пасаяди. Баъзида иштаҳа кескин очилади.
3. **Доимий чарчоқ.** Эрталаб тонгданоқ бутунлай чарчаганингизни, асабийлашиш, ҳолсизлик, уйқучанлик пайдо бўлганини ҳис қиласиз.
4. **Пешоб қилиш табиатидаги ўзгаришлар.** Бу аввалгидан кўра кўпроқ содир бўлади.
5. **Кўнгил айниши.** Тўсатдан кўнгил айниши ва қайт қилиш кузатилади.
6. **Қўл ва оёқлар увишиши.** Бармоқларда санчиш ҳисси кузатилади.
7. **Терининг қуруқлашиши.** Тери қурийди, қичишиш пайдо бўлади, яралар ва жароҳатлар одатдагидан кўра узоқроқ битади.
8. **Юқори қон босими.**
9. **Сийдик чиқариш йўлларининг инфексиялари.**
**Нега диабет белгиларини эътиборсиз қолдириб бўлмайди?**
Қандли диабет энг хавфли касалликлардан бири бўлиб, даволанмаса, гипогликемия ва том маънода 2-3 соат ичида ривожланиши мумкин бўлган комага олиб келади. Кўпинча диабет юрак, буйраклар, кўриш қобилиятининг пасайиши (кам ҳолларда бутунлай кўрлик) ва асаб тизими билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.

