Хатирçида экополиция дöлана терганларни жаримага тортди
Экополиция рейд öтказиб, туманнинг Ангидон маҳалласида икки киşи дöлана терганини аниқлаган. Уларга 7 млн 480 минг сöм жарима тайинланган. Şунингдек, дöлана терганлар табиатга 1 млн сöм зарар етказган, деб топилган.

Хатирчида экополиция дöлана терганларни жаримага тортди
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида тоғда дöлана терган шахслар жаримага тортилди.
Маълум қилинишича, Хатирчи тумани экология ва иқлим ўзгариши бўлими экополиция ходимлари томонидан рейд тадбири ўтказилган. Унда Ангидон маҳалласи ҳудудида икки киши тегишли рухсатномасиз дöлана меваларини йиғиб, олиб кетаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Ş.С. ва Ё.R.ga нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-1-моддаси (ўсимлик дунёси обьектларини йиғиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
“Ҳуқуқбузарлардан бирига БҲМнинг 10 баравари, иккинчисига эса 7 баравари миқдорида, жами 7 млн 480 минг сўм маъмурий жарима белгиланди. Шунингдек, табиатга етказилган зарар 1 млн 3 минг сўм этиб ҳисобланди”, дейилади хабарда.
Энди дöлана терганлар “ҳуқуқбузарлар“ қарийб 7,5 млн сўм жарима ва 1 млн сўм табиатга етказилган зарарни тўлаши керак бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан махсус фойдаланиш ҳуқуқи электрон онлайн-ауксион савдолари орқали берилади.
Бундан бир неча йил аввал Навоийда экологлар эчкиси тут баргини еган шахсни 2,6 млн сўмга “туширишгани” эътирозларга сабаб бўлганди.

