Тоşкентда ҳавони ифлослантираётган иссиқхона эгасига жарима солинди
Иссиқхона қозонхонасида экологик талабларга риоя қилмаган ҳолда кöмир ёқилаётганлиги ва қозонхонага öрнатилган филтр носоз ҳолатда эканлиги аниқланди.

Тоşкентда ҳавони ифлослантирган иссиқхона эгасига жарима қўлланди
Экополиция ходимлари томонидан Тоşкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган рейд чоғида «Юқори Дархон» маҳалласи ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилгани аниқланди.
Хусусан, иссиқхоналардан бирининг қозонхонасида экологик талабларга риоя қилинмаган ҳолда кўмир ёқилаётгани маълум бўлди.
Шу билан бирга, қозонхонага ўрнатилган филтр носоз ҳолатда бўлиб, бу атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатиш хавфини юзага келтирган.
Аниқланган қоидабузарлик сабабли филтр соз ҳолатга келтирилгунга қадар иссиқхона фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Масъул шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига мувофиқ жарима қўлланилди.

