Махсус комиссия рейдларни давом эттирмоқда
Айни дамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва ҳудудий бош бошқармалар Экополиция ходимлари томонидан

Махсус комиссия рейдларни давом эттирмоқда
Ҳозирда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда ҳудудий бош бошқармалар Экополиция ходимлари томонидан атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган рейдлар давом эттирилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимлари навбатдаги тунги рейд тадбирларини ўтказди. Рейд чоғида Тошкент тумани ҳудудида жойлашган иссиқхоналардан бири ҳеч қандай экологик талабларга амал қилмасдан кўмир ёқиб, атмосферани ифлослантираётгани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди ва у бартараф этилди.
Маълумот учун, 23–24 октябр кунлари Тошкент вилоятидаги 46 та ҳамда Тошкент шаҳридаги 16 та иссиқхона ўрганилди. Текширув давомида «Ҳасанбой» маҳалласидаги иссиқхоналардан бирида чанг-газ тозалаш ускуналарисиз кўмир ёқиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарга жарима қўлланилди ва иссиқхона фаолияти тўхтатилди.
Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

