Лайфстайл

Харид, суҳбат ва янги қадрият: “Келдик. Кетмадик” кампанияси истеъмол маданиятини қандай ўзгартирмоқда?

Харид, суҳбат ва янги қадрият: “Келдик. Кетмадик” кампанияси истеъмол маданиятини қандай ўзгартирмоқда?

Бугун савдо нуқталарининг вазифаси фақат маҳсулот сотиш билан чекланиб қолмаяпти. Айниқса, ёшлар орасида кичик дўкон, кафе ёки маркет харид қилиш билан бирга учрашиш, суҳбатлашиш ва мароқли вақт ўтказиш жойига айланмоқда. Соса-Солаънинг Ўзбекистондаги “Келдик. Кетмадик” кампанияси ҳам айнан шу ўзгараётган истеъмол одатига эътибор қаратмоқда. Лойиҳанинг муҳим томони эса қайтариладиган шиша идиш орқали қадоқдан такрор фойдаланиш моделини тарғиб қилишдан иборат.

Тасаввур қилайлик: одам уйидан чиқиб, яқинидаги дўконга бирор ичимлик ёки кундалик маҳсулот олиш учун киради. Харид бир неча дақиқа вақт олади. Аммо дўконда таниши учраб қолади. Суҳбат бошланади. Кейин яна бир одам қўшилади. Кимдир бирор ўйин таклиф қилади. Ёки шунчаки дўкон олдидаги стол атрофида суҳбат давом этади. Натижада харид учун кирилган жой учрашув маконига айланади.

Бу ҳолат янги эмас. Одамлар тарихан бозор, чойхона, маҳалла, кафе ёки кўча каби жойлардан савдодан ташқари мулоқот учун ҳам фойдаланган. Янгилик шундаки, бугунги савдо бизнеси ҳам ана шу эҳтиёжга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда. Чунки одамларни обьектга жалб қилиш учун маҳсулотнинг ўзи етарли бўлмаяпти. Харидорнинг дўконда қанча вақт қолиши, у ерда ўзини қандай ҳис қилиши ва бу жойни бошқаларга тавсия этиши ҳам бизнес учун муҳим.

Соса-Солаънинг “Келдик. Кетмадик” лойиҳаси шу нуқтада қизиқ. Компания шиша идишдаги маҳсулот сотиладиган маҳаллий савдо нуқталарида одамлар кўпроқ вақт ўтказиши учун махсус ҳудудлар яратмоқда. Стол ўйинлари, суратга тушиш учун жойлар ва очиқ ҳавода суҳбатлашиш имконияти шулар жумласидан.

Смартфон ва ижтимоий тармоқлар одамларни бир-бирига доимий боғлаб тургандек кўринади. Аммо онлайн алоқа юзма-юз мулоқотнинг ўрнини тўлиқ боса олмайди. Шу сабабли одамлар учрашадиган физик маконларнинг аҳамияти сақланиб қолмоқда.

Уй — шахсий ҳудуд. Иш ёки университет эса мажбуриятлар билан боғлиқ макон. Ресторан ёки кўнгилочар марказ махсус режа ва харажатни талаб қилиши мумкин. Дўкон ёки маҳалла яқинидаги кичик савдо нуқтаси бу борада қулайроқ имконият беради: у кундалик ҳаётнинг ўзида мавжуд. Яъни учрашиш учун алоҳида баҳона керак эмас. Шу нуқтадан қараганда, савдо нуқтасини кичик ижтимоий маконга айлантириш нафақат маркетинг усули, балки одамларнинг кундалик ҳаётидаги бўшлиқни тўлдиришга қаратилган ёндашув сифатида ҳам кўрилиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.