Volkswagen директорлар кенгаши 50 минг иш ўрнини қисқартириш дастурини маъқуллади
Volkswagen директорлар кенгаши 50 минггача иш ўрнини қисқартиришни назарда тутувчи дастурни маъқуллади.

Volkswagen директорлар кенгаши 50 минг иш ўрнини қисқартириш дастурини тасдиқлади. Компания ушбу қарор Хитой ишлаб чиқарувчилари томонидан бўлаётган босим ва АҚШнинг тариф сиёсати фонида концерт раҳбари Оливер Блюменинг рақобатбардошликни ошириш режаси билан боғлиқлигини маълум қилди.
Volkswagen моделлар сонини тахминан икки бараварга қисқартириш режалаштирилаётганини хабар қилди. Бундан ташқари, компания Эмден, Цвиккау, Ганновер ва Неккарзульмдаги заводлар фаолиятини қайта кўриб чиқади. Компания маълумотларига кўра, ортиқча ишлаб чиқариш қувватлари зарур бўлган даражадан тахминан 500 минг автомобилга кўпдир.
Компанияда қисқартириш тахминан 50 минг иш ўрнига дахл қилишини маълум қилишди. Volkswagen шунингдек, бошқарув тузилмаси ва қарорлар қабул қилиш жараёнини соддалаштириш ниятида.
Volkswagen компаниясида улушга эга бўлган Қуйи Саксония ҳукумати ҳам дастурни қўллаб-қувватлади. Минтақа бош вазири Олаф Лис компания жиддий қийинчиликларга дуч келаётгани ва ўзгаришларга муҳтожлигини айтди.
Volkswagen компаниясида тахминан 650 минг киши ишлайди. Аввалроқ компания Хитойдаги сотувлар пасайиши фонида биринчи ярим йиллик учун соф фойда 30 фоизга камайганини хабар қилган эди. Volkswagen гуруҳига Audi, Skoda, Porsche ва SEAT каби йирик брендлар киради.

