Маҳаллий

“Видеони ўчирсам, муаммони ҳал қилиб беришларини айтишди” — Мусулмон Юнусов коррупсион ҳолат ҳақидаги мурожаатидан сўнг босимларга учраганини маълум қилди

“Видеони ўчирсам, муаммони ҳал қилиб беришларини айтишди” — Мусулмон Юнусов коррупсион ҳолат ҳақидаги мурожаатидан кейин босимларга учраганини айтди

Театр ва кино актёри Мусулмонбек Юнусов “Чотки ТВ” ЁуТубе каналига интервю берди. Суҳбат давомида у ногиронлиги бор фарзандини рўйхатдан ўтказишдаги қийинчиликлар ҳамда ижтимоий тармоқдаги видеомурожаатидан сўнг унга босим бўлганини гапириб берди.

“Ногиронлиги бор қизим ҳар ой 20 кун давомида муолажа олади”

— 2022-йилда учинчи фарзандим Марямхон муддатидан олдин туғилган. Кейинроқ билсак, унда ногиронлик ҳам бор экан. ДСП (Болалар серебрал фалажи), ЗПР (Руҳий ривожланишнинг кечикиши), спастика ташхисини қўйишди. Бунда бола ривожланишда ортда қолиб, юролмайди ва фақат ётади. Икки йил аввал қизимни ногиронлик рўйхатига қўйдик. Бу муддат тугагач, яна қайта ногиронликка рўйхатдан ўтказилади. Сўнг шу тартиб билан 18 ёшгача давом этади.

Мана шу жараёнда бироз югур-югури бор. Ногирони бор инсонлар қаерга бориб, кимларга қоғоз кўрсатиб, қандай навбатда туриб кутиш кераклигини жуда яхши билади. Биз ҳам “санъаткорман, уч-тўрт одам танийди” демай, бола иссиқда қийналса ҳам кўтариб, навбатимизни кутдик.

Барча жараёнлардан ўтиб, Сергели туман Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига етиб келдик. Бу ерда қизимизни текширишди ва икки-уч кундан кейин телефонимизга СМС юборилиши ёки қўнғироқ қилишларини айтишди. Шундан кейин кетдик.

Фарзандимизга бир ойда 20 кун муолажа оламиз. Орада 10 кун дам олиб, яна даволашни бошлаймиз. Эртаси куни аёлим қизимизни муолажага олиб келганида унга қўнғироқ қилишиб, телефоннинг овози баланд режимга қўйилган-қўйилмаганини, аёлимнинг овозини атрофдагилар эшитаётганми-йўқми, шуни сўрашган. Қонунда, агар ногиронлиги бор бола ўзи мустақил ҳаракатлана олмайдиган, яъни овқатланолмайдиган, ташқарига чиқолмайдиган бўлса, унга қаровчи сифатида она ҳам рўйхатга қўшилади. Нафақа пули арзимаган сумма бўлади, аммо шу ҳам ҳарна бор. Телефон қилганлар аёлимни ҳам қўшиб бериши мумкинлигини, фақат бу 300 доллар бўлишини айтишган. Аёлим уларга аввал мен билан маслаҳатлашишини айтган.

“Ногирон боланинг орқасидан пул қилиш қанчалик тўғри?”

— Бу ҳақда эшитганимда асабийлашдим. Боланинг орқасидан пул қилиш, биринчи навбатда, инсонийликка тўғри келмайди. Уларга қўнғироқ қилдим ва буни айтган одам билан кўришиб, муаммони ҳал қилишимни айтдим. Телефондаги одам эса менга бир рақам жўнатишини айтиб, йўқолиб қолди. Балки ниманидир сезгандир, шундай гумонда бўлдим.

Икки кундан сўнг қизимнинг ногиронлиги тасдиқлангани ҳақида СМС келди. Лекин онани қўшишмабди. “Агар улар айтган суммани берганимизда онани ҳам қўшишаркан-да”, деб ўйлаб, асабийлашдим. Мен-ку бир тўйга чиқиб ёки реклама олиб, у суммани топиб берарман. Биз ҳар куни ногирони бор оилалар билан суҳбатлашамиз. Бир кун муолажага аёлим олиб борса, бир кун мен олиб бораман. Айтилган суммани беришга шароити борлар бор, бунга қурби етмайдиганлар ҳам йўқ эмас. Шунга чидаб тура олмадим.

“Ногиронлик нотўғри чиққани учун қайтадан рўйхатдан ўтказишимизни сўрашди”

— Ўзбошимчалик билан дарров видео олиб, интернетга қўйиб юбормадим. Сергели туманидаги ижтимоий ҳимоя марказига аёлим билан бирга бордим. Улардан нима қилишимиз мумкинлиги ҳақида маслаҳат сўрадик. Бола ногирон, ўзи ҳаракатлана олмайди, лекин ногиронлик ҳужжати нотўғри чиққан. Улар кўришди, у ёққа-бу ёққа ўтиб юришди, аммо муаммо ҳал бўлмади. Охирида болани яна қайта рўйхатдан ўтказишимиз кераклигини айтишди. Бу — болани яна икки ҳафта давомида кўрсатиб, ишни бошидан бошлайсиз, дегани эди. Мен бунга рози бўлмадим. Чунки болани кўтариб олиб бориб, яна навбатда туриш осон эмас. Бу ерда боланинг ёки бизнинг нима айбимиз бор? Агар айбим бўлганда ҳам алам қилмасди, дейди у.

“Ўз оёғимиз билан бориб ҳал бўлмаган муаммо видеодан кейин ҳал бўлди”

— Ўша ерда улардан нима қилишим мумкинлигини сўрадим. “Хоҳласангиз видео қилинг”, дейишди. Ишим битмагани учун видеомурожаат қилмоқчи эканимни айтдим уларга. Улар бу менинг хоҳишим эканини айтишди. Видеомурожаат қилганимдан кейин “нимага ундай қилдингиз, ўзимизга айцангиз ҳал бўларди-ку”, дейишди. Оёқ билан бориб ҳал бўлмаган муаммо видеодан кейин ҳал бўлганидан сўнг бизга “шуни бир оғиз айцангиз бўлади-ку”, дейишяпти. Бир ўзим эмас, аёлим билан болани ҳам кўтариб бордик-ку олдиларига.

Бу муаммо фақат менинг эмас, ногиронлиги бор оилаларнинг муаммоси. Фақат ёш болаларда эмас, ёши катталар орасида ҳам Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси билан боғлиқ жуда катта муаммо бор.

“Ищи гуруҳ тузилиб, болани ўша ернинг ўзида кўрибоқ ътекширишга ҳожат йўқ, ногиронлиги борлиги аниқъ дейишди”

— Ўша куннинг ўзида ищи гуруҳ тузилиб, муаммони эрталабгача ҳал қилишди. Эртаси куни аёлим билан борганимизда 20 тача одам ўтирган экан. Республика, шаҳар — ҳаммасидан вакиллар бор эди. Ҳали текширмасдан туриб, ўша ернинг ўзида “боланинг ногиронлиги кўриниб турибди-ку”, дейишди. Болани текширишганидан сўнг, тез орада жавобини айтамиз, дейишди. Шундан кейин ҳужжатларимизни ташлаб кетдик. Ҳақиқатан ҳам боланинг ногиронлиги борлиги ва онаси ҳам қўшиб берилгани ҳақида СМС жавоби келди.

Гап пулда эмас, қаҳрамон ҳам бўлмоқчи эмасман. Бу ерда ота-оналарнинг дуч келаётган муаммосини кўтардим, холос. Ноҳақликка чидолмадим. Чунки кунига 980 минг сўмдан 20 кун дори сотиб олинади. 10 кун дам олишда дори қабул қилинмайди, холос. Боланинг бошқа дори-дармонлари, кийим-кечаклари бор. Бир ойда 1000 долларга яқин маблағга дори оламиз. Тўғри, бу бировнинг эмас, бизнинг муаммомиз. Лекин айтаётганим ҳам кичик сумма эмас-да. Энди бу ерда фарзандини даволата оладиганлар бор, бунга кучи етмайдиганлар ҳам бор.

Бу синов. Буни қабул қилишнинг ўзи ҳам жуда қийин бўлган. “Қолган фарзандларим яхши-ку, нима учун кенжам бунақа, қаерда хато қилдим?” деган саволлар ҳам кўп бўлган.

Шаҳноза Мирзиёевага видеомурожаат йўллаганимдан сўнг шу куннинг ўзида Тиббий-меҳнат эксперт комиссиясидагилар менга қўнғироқ қилиб, видеони ўчириб ташласам, муаммони ҳал қилишларини айтишди. Ишхонам томонидан ҳам нега бундай видео қўйганим юзасидан ҳар тарафлама гап-сўзлар бўлди. Уларнинг ҳаммасига актёр эмас, ота сифатида видеони олиб ташламаслигимни айтдим.

“Баъзилар санъаткор бўлганим учун ишим тез ҳал бўлганини айтишди”

Менга кўпчилик “санъаткор бўлганинг учун ишинг тез ҳал бўлди. Бизникичи?”, дейишди. Аммо “видеомурожаатингиздан сўнг бордик. Неча ойлардан бери ҳал бўлмаётган ишимиз ҳал бўлди”, деганлар ҳам бўлди. Бу ишни қилганим учун ҳеч ким менга “бировнинг бурнини қонатиб, зўр иш қилдинг. Мана бу 10 минг долларни ол-да, болангни даволатишга ишлат”, демайди. Аммо жуда хурсанд бўлганим, мурожаатни тармоққа жойлаганимдан кейин ўша куни кечқуруннинг ўзида видео етиб борган. Шаҳноза Шавкатовнанинг буйруқлари билан ҳаракат бошланган. Ўша куниёқ ищи гуруҳ очилди. Эрталаб комиссияга борганимизда ищи гуруҳ қачон докторга борганимизни санасигача айтиб беришди. Демак, ҳолат текширилиб, ўрганилган. Бееътибор қолдирмаганликлари учун катта раҳмат. Яна таъкидлайман, тепани ёмон кўришяпти, бу ерни эмас. Ваҳоланки, бу ернинг ўзида кўп нарса ҳал бўлади.

Кейин интернетда кимдирлар ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар чиқди. Бу ҳақда маълумотим йўқ. Мен учун кимдир ишдан кетиши ҳам шарт эмас. Мен учун асосийси, мурожаат билан борганда ишининг ҳал бўлиши. Чунки ногирон одам юриб бориши қийин, дейди актёр.

“Менга қўнғироқ қилишиб, тизимдаги хатони видеомурожаатимдан сўнг билишганини айтишди”

— Менга қўнғироқ қилишди. Шахсан гаплашдим. Қўнғироқ қилган киши “биз яратган тизим хато эканини видеонгиздан кейин билдик”, деди. Юқорида айтганимдек, бу ердаги нарсалар у ёққача етиб бормас экан. Улар ушбу мавзу бўйича тез орада тизимни қайта ишлаб, хато ва камчиликларини бартараф қилишларини айтишди.

Ҳозирги мавжуд тизимда поликлиникадан юборилган ҳужжат тўғри тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиясига келади. Бунинг энг ёмон томони “бор-қайт” бўлиб, катталар майли, бола ҳам сарсон бўлади. Шу каби муаммоларнинг ҳаммаси йиғилиб, охири ота сифатида шу видеони қилишга мажбур бўлдим. Агар бу хато ёки жиноят бўлса, майли мен жиноятчиман, дейди актёр.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.