Ватан Қурилиш компанияси: 3 000 га яқин хонадон ўз эгаларига топширилди
2013-йилда ташкил этилган Ватан Қурилиш компанияси 13 йил давомида Тошкент шаҳрида турар жой ва тижорат кўчмас мулки лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. Компания фаолиятининг асосий тамойиллари - сифатли қурилиш, мижозларга хизмат кўрсатиш, лойиҳаларни ўз вақтида топшириш ва замонавий, қулай инфратузилмага эга обьектлар яратиш.

**Ватан Қурилиш компанияси: 3 000 га яқин хонадон ўз эгаларига топширилди**
**Ватан Қурилишънинг 13 йиллик йўли**
Компания шу давр мобайнида Яккасарой, Юнусобод ва бошқа ҳудудларда бир қатор лойиҳаларни амалга оширди. Улар орасида Яккасарой турар жой мажмуаси (2015), Мадрид турар жой мажмуаси (2019), Яккасарой Ситй Малл (2023), ИКАТ турар жой мажмуаси (2024) каби лойиҳалар бор.
**Янги Қўйлиқ - фақат хонадон эмас, тўлиқ инфратузилмага эга муҳит**
Бугунги кунда компаниянинг йирик лойиҳаларидан бири — Янги Қўйлиқ турар жой мажмуаси. Лойиҳанинг умумий майдони қарийб 53 гектарни ташкил этади.
Янги Қўйлиқ Янги Тошкент ҳудудига яқин жойлашуви, транспорт ва савдо имкониятлари билан ажралиб туради. Лойиҳа атрофида аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи савдо ва хизмат кўрсатиш обьектлари, жумладан, Қўйлиқ Катта бозори ва бошқа савдо нуқталари мавжуд.
Шу маънода Янги Қўйлиқ консепсияси фақат яшаш учун хонадон харид қилишни эмас, балки кундалик ҳаёт, тадбиркорлик, ишлаш ва инвестиция учун қулай муҳит яратишни назарда тутади.
**Янги Қўйлиқ 1 - сотуви якунланган лойиҳа**
Ватан Қурилишънинг Янги Қўйлиқ 1 лойиҳаси ўз харидорларига топширилди. Лойиҳа доирасида хонадон эгалари уйларини қабул қилиб олиш билан бирга, компания томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва кадастр масаласига ҳам эътибор қаратилган.
Компания маълумотларига кўра, Янги Қўйлиқ 1 лойиҳаси тўлиқ сотилган.
**Янги Қўйлиқ 2 - янги лойиҳа, янги имкониятлар**
Янги Қўйлиқ 1 лойиҳаси якунлангач, Ватан Қурилиш янги босқичга — Янги Қўйлиқ 2 лойиҳасига старт берди. Ҳозирда янги лойиҳада қурилиш ишлари жадал давом этмоқда ва хонадонлар савдоси бошланган.

