Маҳаллий

Тошкентда қурилаётган масжид гумбазида ёнғин чиқди

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида янги қурилаётган масжид гумбазида ёнғин содир бўлди. ФВВ маълумотига кўра, гумбаз қисмидаги пенополиуретан ёниб зарарланган. Ёнғин соат 12:04 да ўчирилган, жабрланганлар йўқ.

Тошкентда қурилаётган масжид гумбазида ёнғин юз берди

Бугун, 3-октабр куни соат 11:36 да Янгиҳаёт тумани, Сергели 4-даҳасида жойлашган янги қурилаётган масжид биносининг гумбаз қисми тутаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Дастлаб вазият Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан тўлиқ назоратга олингани маълум қилинган.

Кейинги ахборотда вазирлик гумбаз қисмида пенополиуретан ёниб зарарланганини ва ёнғин соат 12:04 да бартараф этилганини билдирган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ҳозирча очиқланмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.