Уç йиллик таълим, 13 сертификат ва автомобил: “Ал-жабр ” халқаро мактабининг Лондон университетида öқиётган битирувçиси билан суҳбат

Уч йиллик таълим, 13 сертификат ва автомобил: “Ал-жабр” халқаро мактабининг Лондон университетида ўқиётган битирувчиси билан суҳбат
18 ёшли Жаҳонгир Халимов мактаб давридаёқ молия ва бухгалтерия ҳисобига қизиқиб, халқаро АССА дастури бўйича билим олишни бошлаган. У АССАънинг саккизта имтиҳонидан муваффақиятли ўтган, шунингдек, халқаро молия сертификати, ИЕЛЦ, САТ ва учта миллий сертификатни қўлга киритган. Ушбу натижалар унга Лондон университетида (Университй оф Лондон) профессионал бухгалтерия ҳисоби йўналишида таҳсил олиш имконини берди. Ал-Жабр мактаби эса битирув кунида Жаҳонгирга эришган натижалари учун автомобил совға қилди.
Жаҳонгир Ал-Жабр мактабида 9-синфдан 11-синфгача, уч йил давомида таҳсил олган. Унинг айтишича, мактабни танлашда ота-онаси муҳим рол ўйнаган. Улар мактаб ҳақида Инстаграм орқали билиб, фарзандини шу ерда ўқитишга қарор қилган.
“Ал-Жабр мактабига келганимда бошида бироз қийналганман. Чунки дарслар кўп эди, эрталаб соат 9 дан кечки 6 гача мактабда бўлардик. Лекин устозларим дарсларни қизиқарли ўтиши сабаб аста-секин ўрганиб кетдим”, – дейди Жаҳонгир.
Унинг фикрича, яхши натижаларга эришишда шахсий интилиш билан бир қаторда атрофдаги муҳит ҳам муҳим. Бир мақсад сари ҳаракат қилаётган, билим олишга қизиқадиган тенгдошлар билан бирга ўқиш унда ҳам ўз устида ишлаш истагини кучайтирган.
Жаҳонгирнинг сертификатларидан саккизтаси профессионал бухгалтерия ва молия соҳаси бўйича малака дастури ҳисобланган АССАъга тегишли. Бундан ташқари, у халқаро молия сертификати, ИЕЛЦ ва САТ натижалари, шунингдек, математика, она тили ҳамда бухгалтерия йўналишларидаги миллий сертификатларга эга.
АССА дастури молиявий ҳисоб, ҳисобот тайёрлаш, аудит, солиққа тортиш ва молиявий бошқарув каби йўналишларни қамраб олади. Респондентнинг айтишича, дастлабки имтиҳонга тайёрланиш бироз қийин кечган. Мактабдаги устозларининг қўшимча машғулотлари ва ёрдами унга ушбу босқичдан ўтишда кўмаклашган.
“Биринчи сертификатни олиш осон бўлмади. Дарслардан кейин ҳам кўп тайёрланишимга тўғри келарди. Устозларимиз дарс тугагач қолиб, бизга қўшимча машғулот ўтишар, тушунмаган мавзуларимизни қайта тушунтиришарди. Биринчи сертификатни қўлга киритиш учун анча ҳаракат қилдим. Кейинчалик имтиҳонлардан ўтиш тартибини ўрганиб, самаралироқ натижаларга эришдим”,

