Дунё

Узингизни уйдагидек ҳис қилинг…

Озодлик ҳайкалидан ҳам баланд: Нью-Йорк марказида энг баланд қамоқхона қурилади

Ўзингизни уйдагидек ҳис қилинг…

Манҳэттеннинг қоқ марказида тез орада баландлиги 102 метр бўлган 33 қаватли бино қад ростлайди, у дунёдаги энг баланд қамоқхонага айланади. У ерда 1040 нафаргача маҳбус жойлаштирилиши мумкин. Лойиҳа аллақачон Jailscraper — jail (қамоқхона) ва skyscraper (осмонўпар бино) сўзларидан олинган «Қамоқхона-осмонўпар» лақабини олди.

Ташқи томондан иншоот кўпроқ замонавий офис марказини эслатади: шишали фасад, яшил ҳудудлар ва одатий қамоқхона белгиларининг минимал даражада эканлиги. Ичкарида бир кишилик камералар, умумий майдонлар, террасалар ва ҳатто баскетбол майдончаси кўзда тутилган. Деразалар маҳбусларга осмонни кўриш имкониятини беради, аммо металл тўр уларнинг пастга, шаҳарга қарашига йўл қўймайди.

Лойиҳа аллақачон мутахассисларнинг танқидига сабаб бўлмоқда. Меъмор ва криминолог Андреа Зелихнинг фикрича, қамоқхоналар беш қаватдан баланд бўлмаслиги керак: нормал ҳаётга қайтиш учун маҳбусларга очиқ жойлар, ер ва атроф-муҳит билан алоқа зарур.

Янги мажмуа йиллар давомида зўравонлик ва ўлим ҳолатлари туфайли танқид қилиб келинган Райкерс оролидаги машҳур қамоқхонанинг бир қисмини алмаштириши керак. Манҳэттен мажмуаси қурилиши тахминан 3,9 миллиард долларга тушади. Унинг суд биноси яқинида жойлашиши маҳбусларни шаҳар бўйлаб ташишни қисқартириш имконини беради.

Шу билан бирга, Манҳэттен аҳолиси лойиҳага қарши чиқмоқда. Улар қурилиш пайтидаги шовқин ва чангдан, шунингдек, қўшни биноларга эҳтимолий зарар етказилиши ва ҳудуд обрўсининг ёмонлашишидан хавотирда.

Таъкидлаб ўтамиз, Нью-Йоркдаги машҳур Озодлик ҳайкалининг ердан машъала учигача бўлган баландлиги 93 метрни ташкил қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.